Ўзбекистонда коронавирус: 26 июнь асосий хабарлари

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишСотрудница центральной районной больницы
Сотрудница центральной районной больницы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугуннинг ўзида 36 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 4 913 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Прилёт туристов  - Sputnik Ўзбекистон
Транспорт вазирлиги авиачипталар харид қилишга шошилмасликка чақирмоқда

Бир сутка давомида 143 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7320 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 36 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони 4913 нафар.

Открытие пляжей в Лос-Анджелесе - Sputnik Ўзбекистон
АҚШда расман коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

Айни пайтда 2407 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Авиачипталар харид қилишга шошилманг

Траспорт вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини расман тасдиқланмаган хабарларга ишониб  авиачипталарни сотиб олмасликка чақирмоқда.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида айрим хорижий авиакомпаниялар жорий йилнинг 1 июль санасидан эътиборан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни қайта тиклаши ва шу муносабат билан авиа чипталар сотуви бошлангани тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда.

Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси ҳамда Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 14 июндаги қўшма йиғилиши баёнига мувофиқ, республика ҳудудида кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақланиб қолиши белгиланган.

Қозоғистондан Ўзбекистонга

Қозоғистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан авиаташувни қайта тикламоқда. Қозоғистон мунтазам халқаро рейсларни тиклайдиган биринчи ва иккинчи тоифадаги мамлакатлар рўйхати кенгайтирилди. Иккинчи категория мамлакатларга Миср, Украина, Польша, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон киритилди.

В столице Туркменистана открыли монумент велосипеду - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистонда нега коронавирус йўқ - БМТ версияси

Футбол

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғига мувофиқ шу йил 20 июлдан бошлаб "яшил" ҳудудларда спорт мусобақалари бошланади. Барча вилоятларнинг "яшил" ҳудудларида футбол ассоциацияси, ҳокимликлар, соғлиқни сақлаш ва ички ишлар бўлимлари билан келишган ҳолда маҳалла ёшлари ўртасида футбол бўйича "Маҳаллада футбол", "Футболимиз келажаги" спорт мусобақаларини ташкил этишлари мумкин.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатига етиб борди. Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 9,6 миллиондан ошди, 490 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (2,4 млн), Бразилияда (1,2 млн), Россияда (613 минг).

Янгиликлар лентаси
0