Туркманистонда нега коронавирус йўқ - БМТ версияси

Oбуна бўлиш
Туркманистонда шу пайтга қадар биронта коронавирус инфекциясига чалинганлик ҳолати қайд этилмаган, БССТ гуруҳи эса мамлакатга июль ойи бошида ташриф буюради

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Коронавирус инфекцияси Марказий Осиё мамлакатлари орасида фақатгина Туркманистонда қайд этилмаган. Бу нима билан боғлиқлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хабарлар хизматида қайд этилган.

Флаг Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ) - Sputnik Ўзбекистон
БССТ Тожикистон ва Туркманистонни COVID-19 йўқлигига текширади

БМТнинг Туркманистондаги ваколатхонаси раҳбари Елена Панованинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукуматидан олинадиган маълумотларга мувофиқ, айни вақтга қадар COVID-19га чалинганлик ҳолатлари ҳақида хабар қилинмаган.

"Эҳтимол, сабаблардан бири, Туркманистон ҳукумати ўз вақтида сафарларга чекловларни жорий этиб, ўз чегараларини эрта ёпганлигидадир", - деди Панова.

Бундан ташқари, Туркманистонда аҳоли унчалик зич жойлашмаган, бир квадрат километрга 13 киши ва аҳоли жиҳатдан зич шаҳарлар ҳам йўқ.

Панованинг таъкидлашича, шу билан бирга БМТда Туркманистонда ҳозирлаб қўйилган диагностик комплектлар сони ҳақида ҳам расмий маълумот йўқлигини таъкидлади. Бундай комплектлар етарли миқдорда харид қилинган, дея ишонтираётган ҳукумат сўзларига таянишга тўғри келмоқда.

В столице Туркменистана открыли монумент велосипеду - Sputnik Ўзбекистон
Бердимуҳамедов Ашхободда Велосипед монументини очди

"Бизга маълум бўлишича, ҳукумат карантинга тушган ёки COVID-19 белгиларига ўхшаган аломатлар намоён бўлаётган одамларни тестдан ўтказмоқда", - деб қўшимча қилди аёл.

Бундан ташқари, қайд этилишича, БССТ гуруҳи Туркманистонга текширув учун июль ойи бошида келади. Гуруҳ ҳукумат билан бирга иш олиб боради ва тиббий муассасалар ҳамда турли даражадаги ташкилотларда бўлади.

Елена Панованинг айтишича, Туркманистонда оддий ҳаёт давом этмоқда, ҳеч қаер ёпилмаган.

"Ҳеч ким ниқоб таққани йўқ, чунки ҳукумат бунга кўрсатма бермаган, фақатгина касалхоналардаги тиббиёт ходимларининг барчаси ниқобда. Биз БМТда ижтимоий масофа сақланишини талаб қилмоқдамиз", - дея хотима қилди Туркманистондаги БМТ ваколатхонаси раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0