Транспорт вазирлиги авиачипталар харид қилишга шошилмасликка чақирмоқда

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишПрилёт туристов
Прилёт туристов  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган мамлакатлар билан “яшил”, “сариқ” ва “қизил рейслар”га ажратилган ҳолда мунтазам парвозларни қайта тиклаш устида иш олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 июн - Sputnik. Транспорт вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини расман тасдиқланмаган хабарларга ишониб  авиачипталарни сотиб олмасликка чақирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазирлиги ахборот хизмати Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.

Боинг 767-300 авиакомпании Uzbekistan Airways  - Sputnik Ўзбекистон
“Москва-Тошкент” авиачипта нархи 700 доллардан ошгани рад этилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида айрим хорижий авиакомпаниялар жорий йилнинг 1 июль санасидан эътиборан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни қайта тиклаши ва шу муносабат билан авиа чипталар сотуви бошлангани тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Транспорт вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси ҳамда Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 14 июндаги қўшма йиғилиши баёнига мувофиқ, республика ҳудудида кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақланиб қолиши белгиланган.

Бунда кучайтирилган санитария-гигиена назорати даврида Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга қаратилган барча чекловчи чоралар сақланиб қолади.

 SkyUp Airlines - Sputnik Ўзбекистон
Украина авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга оширишга ариза берди

Шу муносабат билан Транспорт вазирлиги томонидан хорижий давлатлар авиация маъмуриятларига Ўзбекистонга авиакомпанияларнинг мунтазам парвозларни амалга оширишга ҳали рухсат берилмаганлиги тўғрисидаги ноталар юборилган.

Айни дамда санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган мамлакатлар билан "яшил", "сариқ" ва "қизил рейслар"га ажратилган ҳолда мунтазам парвозларни қайта тиклаш устида иш олиб борилмоқда.

"Шу ўринда, йўловчиларга эслатиб ўтамиз, турли авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлаши тўғрисида тарақалаётган расман тасдиқланмаган хабарларга ишониб авиачипталарни сотиб олманг. Мунтазам рейслар тиклангунга қадар фақат Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ чартер рейсларигина амалга оширилади", - дея огоҳлантиради вазирлик.

Қўшимча қилинишича, Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларнинг айнан қачондан бошлаб тикланиши юзасидан Республика махсус комиссияси қарор қабул қилади.

 

Янгиликлар лентаси
0