“Москва-Тошкент” авиачипта нархи 700 доллардан ошгани рад этилди

© Sputnik / Наталья СеливерстоваБоинг 767-300 авиакомпании Uzbekistan Airways
Боинг 767-300 авиакомпании Uzbekistan Airways  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Интернетда Uzbekistan Airways авиакомпанияси Москвадан Ўзбекистонга қайтиш авиачиптаси нархини кўтаргани, чипталар ҳатто 700 доллардан ортиқ нархларда сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Uzbekistan Airways авиакомпанияси Москвадан Ўзбекистонга қайтиш авиачиптаси нархини кўтаргани, чипталар ҳатто 700 доллардан ортиқ нархларда сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов ушбу масала юзасидан изоҳ берди.

Самолеты авиакомпании Россия на стоянке в аэропорту Шереметьево - Sputnik Ўзбекистон
Россияда МДҲ давлатлари билан парвозларни қайта тиклаш таклиф қилинди

“Дастлаб Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш учун чартер рейслар учун авиачипталар нархи минимал тарифдан ошмаслиги белгиланган эди. 2020 йилнинг апрель-май ойларида Ўзбекистонга парвоз учун чипталарни минимал тарифларда сотиш молиявий зарарга олиб келди. Чунки йўловчиларни ташиш фақат қайтиш йўналишида бир томонга амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда, чипталарни минимал тарифлар бўйича сотиш икки йўналишдаги рейсларнинг харажатларини қопламайди. Шундай бўлсада авиакомпания томонидан 2020 йилнинг 23 майига қадар амалга оширилган рейсларга чипталар минимал тарифлар бўйича сотилган.

“Москва-Тошкент” йўналиши учун чипталар нархи апрель–май ойларида 148 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг 23 майидан 1 июнига қадар 204 АҚШ долларини, 1 июндан 7 июнга қадар 289 АҚШ долларини, 8 июндан 21 июнга қадар 322 АҚШ долларини ташкил этган.

Нархлар ошиб борган бўлсада, уларнинг 700 АҚШ долларидан ошиб кетгани бўйича маълумотлар асоссиз”, - деб таъкидлади авиакомпания вакили.

 

Янгиликлар лентаси
0