ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Росавиация халқаро парвозларни қайта тиклаш режасини тайёрлади ва чекловларни босқичма-босқич олиб ташлашни таклиф қилди.
Ушбу масала юзасидан Росавиация раҳбари Александр Нерадько Роспотребнадзод ва бош вазир ўринбосари Татьяна Голиковага хат юборди. Унинг фикрига кўра, ҳозирги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, бошқа давлатлар, биринчи галда МДҲ давлатлар билан парвозларни тиклаш зарур.
Голикованинг котибияти парвозларни очиш масаласи кўриб чиқилаётганлигини маълум қилди. Бироқ, якуний қарорлар бошқа давлатлар билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон транспорт вазирлиги Россия билан ҳаво қатновини қайта тиклашни июл-август ойларида режалаштираётгани маълум бўлганди.