ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Кун давомида дунёда 100 мингдан ортиқ COVID-19га чалиниш ҳолатлари аниқланди. Юқтириб олганларнинг умумий сони 5 495 061 киши, 346 232 киши вафот этди. Булар Жонс Ҳопкинс университети (АҚШ) маълумотлари.
Америка “карвонбоши”
Кўп мамлакатларда қатъий карантин чоралари аллақачон ўз натижаларини бермоқда ва касалланиш даражаси сезиларли даражада пасайди, бошқаларида юқумли касалликка чалинганларнинг сони кўпайиб, энг чўққисига яқинлашмоқда - шунинг учун глобал статистика ҳозиргача унчалик ижобий эмас.
БССТ маълумотларига кўра, юқтирганлар сони бўйича биринчи ўринда Шимолий ва Жанубий Америка минтақалари жойлашган – 2 395 295. Бу ерда беморлар сони 57 171га, ўлим эса 3 356 га кўпайиб 141 472га етди.
Европада касалланганлар сони 2 025 176 нафар ва 174 429 киши вафот этган. Дунё бўйича касалланган сони бўйича учинчи ўринни Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси эгаллайди. У ерда 427 832 нафар касалланганлар аниқланди, 11 164 нафар қурбонлар қайд этилди.
Хитойда эпидемия деярли ниҳояланди
Апрель ойида пандемия тугаганини эълон қилган Хитойда четдан олиб кирилаётган COVID-19 касалликларига қарши курашни ва вируснинг аломатсиз ташувчиларини аниқлашда давом этишмоқда.
Сўнгги бир кун ичида Хитойда коронавирус билан 7 та инфекцияга чалиниш ва 29 аломатсиз ташувчи аниқланди, тўққиз бемор тузалиб кетди, ўлим ҳолатлари кузатилмади, деб хабар беради ХХР Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси.
Хитойда эпидемия пайтида 82 992 та коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланган эди, 78 277 киши даво топди, 81 таси касалхонада, 4 634 киши вафот этди. Четдан олиб кирилган ҳолатлар - 1731.
Жонсон кўриш қобилияти сусайиши ҳақида гапирди
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг таъкидлашича, COVID-19 дан даволанганидан сўнг унинг кўриш қобилияти ёмонлашган.
"Мен кўп йиллардан бери биринчи марта кўзойнак тақишимга тўғри келди. Менимча, бу касалликнинг таъсири билиши мумкин", - деди Жонсон брифинг давомида. Кўрсатув эфирга Sky News томонидан олиб борилди.
Бош вазир 27 март куни коронавирус билан касалланганлигини маълум қилди. Ўшандан бери у ўзини ўзи яккалашда бўлди, лекин ишлашни давом эттирди. 5 апрель куни Жонсон касалхонага ётқизилди, унинг аҳволи ёмонлашди, уни жонлантириш бўлимига ўтказишди ва кислородга улаб қўйишди.
Бош вазир 26 апрель куни Даунинг-стрит кўчасидаги Лондон қароргоҳига қайтиб келди ва эртасига ишга киришди.
Германияда вирусга чалинганлар сони кўпайди
Мамлакатда COVID-19 касаллиги бўйича статистик маълумотларни олиб борувчи Роберт Кох Институти маълумотларига кўра, кун давомида Германияда янги турдаги коронавирус аниқланган ҳолатлар сони 432 тага ошди, 45 киши вафот этди. Бир кун олдин статистика яна ҳам умидлантирувчи эди - 289 янги ҳолат ва 10 ўлим.
Институт маълумотларига кўра, ГФРда умумий ҳисобда 179 002 касаллик ҳолатлари қайд этилган, коронавирус билан касалланган 8 302 бемор вафот этган.
Касаллика чалинишнинг энг йирик сони Баварияда қайд этилган - 46 мингдан ортиқ, Шимолий Рейн-Вестфалияда - 37 мингдан ортиқ ва Баден-Вюртембергда - 34,5 минг. Берлинда 6652 та юқтириш ҳолати қайд этилган.
БССТ иккинчи чўққи ҳақида огоҳлантирди
Дунё COVID-19 коронавирус пандемиясининг биринчи тўлқинининг ўртасига етди, деди душанба куни БССТнинг фавқулодда ҳолатлар дастури директори Майк Райан.
"Ҳозирда биз иккинчи тўлқинни эмас, балки биринчи тўлқиннинг ўртасини бошдан кечиряпмиз", - деди БССТ вакили душанба куни бўлиб ўтган брифингда.
Бундай хулосалар Марказий ва Жанубий Америка, Жанубий Осиё ва Африкадаги эпидемиологик вазият таҳлили асосида қилинди.
Райаннинг сўзларига кўра, янги ҳолатлар сонининг камайиши бу тенденция муттасил давом этади дегани эмас.
"Биз ушбу тўлқиннинг иккинчи чўққисини ҳам олишимиз мумкин: ҳудди шу ҳолат ўтмишдаги пандемияларда ҳам бўлган. Испания гриппи пандемиясида. Биз иккинчи чўққига етди, иккинчи тўлқинга эмас", - деди Райан.
БССТ вакили таъкидлашича, шу йил охирроғида, мавсумий грипп билан тенг келиши мумкин бўлган эпидемиянинг иккинчи тўлқини муаммосини ҳал қилиш зарур.
БССТ миссияси Хитойга боради
БССТ коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш учун Хитойга миссия юбормоқда, деди Майкл Райан душанба куни.
Райаннинг айтишича, миссиянинг вазифаси "вируснинг келиб чиқишини тушуниш" бўлади. Унинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати бундай ёндашувга тайёр, аммо ташрифнинг аниқ санаси ҳозирча аниқланмаган.
"Барча томонлар вируснинг келиб чиқишини ўрганиш муҳимлигини тушунишмоқда. Унинг келиб чиқишини ўрганиш орқали, келажакда унинг қайта пайдо бўлишининг олдини олишимиз мумкин", - деб қўшимча қилди БССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.
Аввалроқ, ташқи ишлар вазири, ХХР Давлат кенгаши аъзоси Ван И, Хитой ҳукумати БССТ ва илмий ёндашувга асосланиб, коронавируснинг келиб чиқиши ва пандемия сабаблари бўйича халқаро ва холис текширувни қўллаб-қувватлайди.
Гидроксихлорохин синовлари тўхтатилди
Безгакга қарши гидроксихлорохинни коронавирусга қарши дори сифатида синовдан ўтказиш вақтинча тўхтатилди, деб хабар берди душанба куни БССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.
22-май куни The Lancet нашри гидроксихлорин ва хлорохинни COVID-19 га қарши синовлари ҳақида мақола чоп этди, унда ёзилишича ушбу дориларни қўллаш орқали беморлар ўлими ҳолатлари кўпроқ экан.
Май ойи бошида АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусни юқтирмаслик учун гидроксихлорохинни қабул қилаётганини айтган эди.
Гидроксихлорохин – бир неча ўнлаб йиллар давомида мавжуд бўлган безгакка қарши дори воситасидир. Кўп мамлакатларда сўнгги ойларда COVID-19 коронавирусини даволашда ишлатилмоқда.
Европа дори воситалари агентлиги хлорохин ва гидроксихлорохинни COVID-19га қарши клиник тадқиқотлар ва бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда вазиятлардан ташқари бошқа ҳолатларда ишлатмаслик кераклигини таъкидлаган.