Борис Жонсон ўпка сунъий вентиляцияси аппаратига уланади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтиш53-я Мюнхенская конференция по безопасности. День первый
53-я Мюнхенская конференция по безопасности. День первый - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус юқтиргани ҳақида олдинроқ хабар қилинган эди. Бугун унинг аҳволи оғирлашгани маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 6 апр - Sputnik. Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсонда ўпка сунъий вентиляциясига ўтказиди, деб хабар беради РИА Новости Англия миллий соғлиқни сақлаш тизими раҳбариятига яқин манбага таяниб.

"Жонсон касалхонага шошилинч ётқизилди, унга ўпка сунъий вентиляция  ўтказилади", - деди манба.

Аввалроқ, Бош вазирнинг расмий вакили коронавирус ташхиси қўйилган ва соғлиғи ёмон ҳолатда бўлган Жонсон баланд иситма ва йўтали ўтиб кетмаётганлиги сабабли, даволовчи шифокорининг тавсияси билан касалхонага етказилганини айтган. Шу билан бирга, Даунинг-стритда таъкидланишича, Жонсон ҳукуматни бошқаришда давом этмоқда ва вазирлар маҳкамаси билан алоқада қолмоқда.

53-я Мюнхенская конференция по безопасности. День первый - Sputnik Ўзбекистон
Борис Жонсонда коронавирус инфекцияси аниқланди

Борис Жонсоннинг COVID-19 вирусини юқтирганлиги 27 март куни эълон қилинди. Касал бўлишига қарамай, у Британия ҳукуматини бошқаришда давом этмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда бир миллиондан ортиқ COVID-19 билан касалланганлар қайд этилган, 62 мингдан ортиқ одам вафот этган. БССТ маълумотларига кўра, Буюк Британияда қарийб 42 минг одам юқтирилган, 4,3 минг киши вафот этган. Россияда касалликнинг 5389 ҳолати қайд этилди.

Ўзбекситонда касалланганлар сони 390 кишига етди. Даволанганлар 30 киши, вафот этганлар 2 кишини ташкил қилмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0