ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонда коронавирус инфекцияси аниқланди.
Жонсон Twitter аккаунтида видеомурожаат қилиб, унда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланганини маълум қилди. Жонсоннинг сўзларига кўра, унда касалликнинг енгил аломатлари - иситма ва йўтал пайдо бўлди.
Over the last 24 hours I have developed mild symptoms and tested positive for coronavirus.
— Boris Johnson #StayHomeSaveLives (@BorisJohnson) March 27, 2020
I am now self-isolating, but I will continue to lead the government’s response via video-conference as we fight this virus.
Together we will beat this. #StayHomeSaveLives pic.twitter.com/9Te6aFP0Ri
Икки кун аввал Британия тахтининг биринчи даъвогари шаҳзода Чарльз коронавирус инфекциясини юқтириб олгани маълум бўлганди. Чарльз рафиқаси билан бирга Шотландиядаги саройда ўзини изоляция қилишган.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекциясини пандемия, деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 465 мингдан зиёд киши коронавирус билан беморланган, 21 мингдан зиёди вафот этган.