ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Коронавирус эпидемияси туфайли Швеция катта иқтисодий муаммоларга дуч келмоқда деб ҳисоблайди Bloomberg.
Мутахассислар фикрига кўра, мамлакатда маҳсулот ва хизматларга бўлган талаб тушиб кетиши оқибатида ишсизлик даражаси илдам ошиб бормоқда ва яқин орада у 17%ни ташкил қилиши мумкин.
Коронавирус пандемияси билан бир вақтда ички талабнинг кескин камайииши ҳамда ишсизлик ошиши Швеция учун тўлақонли иқтисодий инқирозга айланиши мумкин деб ҳисоблайди агентлик иқисодий таҳлилчилари.
Маълумотларга кўра, апрел ойида ишсизлик даражаси 7,9 %га чиққан, мавсумий омиллар билан қўшиб ҳисоблаганда ушбу кўрсатгич8,2 %ни ташкил қилмоқда. Энг катта йўқотиш туризм ва ресторанлар соҳасига тўғри келган.
Bloomberg таҳиличиси Йоханна Йенссон фикрига кўра, ички бозорда талаб ўзини тиклаб олмаса мамлакатда ишсизлик даражаси 17%га етиши мумкин.
Ўзгарган иқтисодий шароитларда Швеция ҳукумати корхоналарга ишчиларни ишдан бўшатишни осонлаштириш ва арзонлаштириш сиёсати ҳақида ўйламоқда. Швециядаги Мўтадил партия раҳбари Ульф Кристерсон айтишига қараганда бундай қадам сўнгги ўн йилликлар давомида "меҳнат қилиувчиларга нисбатан уюштирилган энг катта ҳужум" бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Европанинг аксарият давлатларидан фарқли ўлароқ, коронавирус туфайли карантин жорий этишдан воз кечган эди. Швецияда чегаралар ёпилмаган, мактаблар, ресторанлар ва магазинлар ўз фаолиятини тўхтатмаган эди. Бунинг оқибатида Швецияда катта ёшли фуқаролар орасида коронавирусга чалиниш ва ўлимлар сони кескин ошиб кетди. Иқтисод ҳам муаммолардан четда қолмади.
Айни дамда Швецияда расман коронавирусга чалинганлар сони 34 минг кишини ташкил қилмоқда. Улардан 4 мингдан ортиғи вафот этган. COVID-19 билан касаланганлар орасида "ўлим" коэфиценти бўйича Швецияда дунёда энг ёмон кўрсатгичлар қайд этилган. Коронавирусга чалинганлар орасида вафот этганлар улуши 12 %ни ташкил қилмоқда. Қўшни Финландияда ушбу кўрсатгич -4 %, Норвегияда 2,8 %.
Маълумот учун коронавирус бўйича "ўлим" коэфиценти энг юқори бўлган давлатлар Яман - 18,8 %, Бельгия - 16%, Франция - 15,5%, Италия 14,2%, Британия - 14,1, Венгрия - 13,2 ва бошқа давлатлар.
Шунингдек, АҚШда - 5%, Россияда - 1%, Ўзбекситонда - 0,4%.