"Бундан беркиниб бўлмайди": Россия НАТОни яхшироқ назорат қилиш йўлини топди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишСамолёт дальнего радиолокационного обнаружения и управления ДРЛОиУ А-50У "Владимир Иванов"
Самолёт дальнего радиолокационного обнаружения и управления ДРЛОиУ А-50У Владимир Иванов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Замонавий, юқори технологияли, "узоқ масофага мўлжалланган" биринчи А-100 "Премьер" узоқ масофали радиолокацион аниқлаш ва бошқариш (ДЛРО) самолёти 2024 йилга келиб фойдаланишга топширилади.

ТОШКЕНТ, 10 апр - Sputnik, Андрей Коц. Замонавий, юқори технологияли, "узоқ масофага мўлжалланган", биринчи А-100 "Премьер" узоқ масофали радиолокацион аниқлаш ва бошқариш (ДЛРО) самолёти 2024 йилга келиб фойдаланишга топширилади. Бу самолётлар жанговар самолётларнинг имкониятларини сезиларли даражада оширади ва ҳаво ҳудудини барча стратегик йўналишларда ишончли бошқариш имкониятини беради. Уларнинг хусусиятлари ва истиқболлари ҳақида - РИА Новости материалида.

Международный военно-технический форум Армия-2017. День второй - Sputnik Ўзбекистон
Россия дунёдаги энг қудратли қуроллардан бирини модернизация қилишни якунлади

Учадиган разведкачи

Дастлаб, ишлаб чиқариш нолинчи йиллар охирида бошланган янги ДЛРО самолёти ҳақида 2011 йилда гапирила бошланди. Ҳаво ҳарбий кучлари қўмондони генерал-полковник Александр Зелин ўша пайтда самолёт беш йил ичида мукаммал ҳолатга келтирилишини айтди, аммо лойиҳанинг мураккаблиги сабабли муддатни кўчиришга тўғри келди: прототип фақат 2017 йилнинг охирида ҳавога кўтарилди, уни серияли ишлаб чиқарилишининг кечикиши эса А-100 маҳаллий мудофаа саноатининг энг замонавий технологиялари жорий этиш режалаштирилганлиги сабаб бўлди.

"Премьер" - бу фойдаланилаётган А-50 ва А-50У-нинг ривожланиши, - дейди Виктор Мураховский, "Ватан арсенали" журнали бош муҳаррири РИА Новостига. - А-100 самолёти ҳар хил режимда айланасига кўздан кечирувчи, ҳаво, баъзи ер усти ва ердаги нишонларни аниқлайдиган, жанговар самолётларни, денгиз ва қуруқликдаги ҳужум тизимларини нишонларга йўналтирувчи локатор билан жиҳозланган. Аслида, бу бир неча юз километр радиусда ҳаводаги вазият ҳолатини бошқариш қобилиятига эга бўлган кўп қиррали учувчи разведкачи".

Президент США Дональд Трамп и наследный принц Саудовской Аравии Мухаммед бен Салман во время встречи в Белом доме в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Россия, ОПЕК + АҚШ - нефт бозорида янги келишув бўладими?

"Премьер"нинг фаол фазали панжарага эга бўлган антеннага асосланган радиолокацион станцияси бир вақтнинг ўзида 300 тагача нишонни 650 километргача бўлган масофада кузатишга имкон беради ва имкониятлари бўйича аналоги -  Американинг Boeing E-3 Sentry разведкачисини ортда қолдиради. А-100 бортидаги сўнгги электрон ускуналар автоматик равишда маълумотни қайта ишлайди ва мақсадли тайинлашни таъминлайди, жанговар самолётлар учун парвоз топшириқларини тайёрлайди.

"Премьер" чуқур такомиллаштирилган Ил-76МД-90А ҳарбий транспорт самолёти асосида қурилган. Хусусиятлари орасида - оғир юк кўтариши, бошқарувнинг тўлиқ рақамли тизими, шунингдек "шишали кабина" – учувчи кабинасида электрон асбоблар панели. Самолёт бортида 20 тоннага яқин электрон жиҳозлар жойлаштирилган бўлиб, самолёт базадан минг километрдан ортиқ масофада олти соат давомида ишлаши мумкин.

Ўнлаб керак

А-100 нафақат разведка самолёти, балки ҳарбий бўлинмалар билан барқарор алоқани таъминловчи ва бир вақтнинг ўзида ўз радаридан ва космик йўлдошлардан маълумот олувчи мобил қўмондонлик пункти. У ёлғиз ўзи самарали радиоэлектрон ҳужум олиб боришга қодир.

"Ушбу самолёт ВКС (ҳарбий космик кучлар)нинг бириктирилган автоматлаштирилган бошқарув тизимининг бир қисмидир, - деб таъкидлайди Мураховский. - Бу ўз вақтида пайдо бўлди - эндиликда А-50 самолётлари Ҳарбий космик кучлар ва бизнинг чет эллик буюртмачиларимизнинг эҳтиёжларини тўлиқ қондирмай қўйди. Ҳатто Ҳиндистон ҳам А-50 базасида қурилган ўз разведкачи самолётларини Исроил томонидан ишлаб чиқарилган локаторлар билан жиҳозлаган. Аминманки, А-100 пайдо бўлганида, у чет элда катта талабга эга бўлади".

Политолог, старший преподаватель РУДН Камран Гасанов - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ нима сабабдан Россия ва Туркияни уриштирмоқчи - сиёсатшунос фикри

Мутахассиснинг фикрига кўра, Россия ҳарбий-космик кучлари битта эмас, балки ўнлаб шунга ўхшаш самолётларга муҳтож - Ҳарбий космик кучлари ва Ҳаво мудофаасининг ҳар бир армиясига бир нечтадан. Бундан ташқари, айрим йўналишларни кучайтириш учун марказга бўйсинадиган самолётлар талаб қилинади. Мураховский шунчалик кўп комплексларни тез фурсатда ишлаб чиқариш жуда қийинлигини таъкидлади. Бунинг учун мамлакатдаги юзлаб мудофаа корхоналарининг кучли ҳамкорлиги талаб этилади. Бироқ, мудофаа саноати комплексининг бошқа вариантлари йўқ ҳам – эскираётган А-50 билан Россия ҳарбий авиацияси шунчаки "кўр бўлиб қолиш" хавфи остида қолади.

Ҳозирда ҳарбий космик кучлар таркибида А-50 ларнинг хизмат қилаётгани ўн тўртта, саккизтаси сақловда ва бешта такомиллаштирилган А-50У. Уларнинг барчаси ДРЛО 144-авиация полки таркибига киритилган.

Урушда синовдан ўтиши

Биринчи модификациядаги самолёт 1985 йилда хизматга киришди. Унда бу самолёт ДРЛОнинг энг ривожданган самолёти бўлган: бортида - пассив пеленгация режимига эга уч ўлчамли радиолокацион станция, маълумотларни олиш ва намойиш қилиш учун ускуналар, қирувчи-самолётларни ҳаво нишонларига йўналтириш учун рақамли компьютер тизими ва бошқалар.

Флаг США - Sputnik Ўзбекистон
Россия АҚШни кимёвий қуролдан воз кечишга чақирди

А-50У-нинг такомиллаштирилган версиясининг синовлари 2009 йил охирида якунланди. Ишлаб чиқувчилар бошқарув ва алоқа воситаларини такомиллаштирдилар, тактик экипаж аъзоларининг иш жойларини модернизация қилдилар. Энди барча маълумотлар уларнинг олдидаги дисплейларда кўрсатилади. Муҳим янгилик сифатида овқатни иситиш учун ускуналар билан жиҳозланган борт буфети бўлди.

А-50 фойдаланишга топширилганидан бери кенг кўламли машқларда ва қуролли можароларда қатнашди. "Чўл бўрони" операцияси пайтида, бу разведкачилар Туркияда ҳаво ҳолатини кузатиб, Қора денгиз атрофида айланиб чиқишган. Чечен кампаниялари мобайнида А-50 самолётлари Шимолий Кавказ устидан осмонни кузатиб, жангариларга чет элдан қурол-аслаҳа етказиб берилишининг олдини олишган. Эндиликда А-50 ва уларнинг А-50У "укалари" Суриядаги ҳаво-ҳаво кучлари гуруҳи томонидан фойдаланилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0