ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. АҚШ дунёда кимёвий қуролга эга бўлган охирги давлатдир, Москва Вашингтонни ўз кимёвий арсеналини белгиланган муддатдан олдин йўқ қилишга чақиради, деб баёнот қилди Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти (ОЗХО) қошидаги РФнинг доимий вакили Александр Шульгин.
"Биз ОЗХО олдида турган энг асосий масала - кимёвий қуролнинг барча эълон қилинган захираларини тўлиқ йўқ қилинишини ҳал этишга янада яқинлашдик. Бугунги кунда бундай қурол мавжуд бўлган биргина иштирокчи-давлат қолди, - бу АҚШ. Америкалик шерикларни кимёвий арсенални имкон қадар тезроқ йўқ қилиш бўйича ўз имкониятларини чамалаб, бу ишни белгиланган муддатдан илгарироқ, ОЗХО низомларига қатъий амал қилган ҳолда амалга оширишга чақирамиз", - деди Шульгин ташкилотнинг Гаагада бўлиб ўтган 93-Ижроия Кенгашидаги чиқишида.
АҚШ 2007 йилгача бу ишни амалга ошириш мажбуриятини олган, аммо шу пайтга қадар кимёвий қуролни йўқ қилиш бўйича муддатни бир неча маротаба ортга суриб келган эди.
Охирги марта америка ҳукумати захираларни 2023 йилга келиб йўқ қилишга ваъда берган.
"Ўйлашимизча, бундай вазифани улар бажара олади, чунки АҚШ бунинг учун етарли молиявий, моддий, инсоний ва технологик ресурсларга эга", - деди Шульгин.
Россия 2017 йилнинг сентябрида ўзида бор кимёвий қуролни йўқ қилган.