Россия дунёдаги энг қудратли қуроллардан бирини модернизация қилишни якунлади

© Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишМеждународный военно-технический форум "Армия-2017". День второй
Международный военно-технический форум Армия-2017. День второй - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда дунёдаги энг қудратли 2С7М "Малка" ўзиюрар артиллерия қуролининг модернизацияси якунланди.

ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. Дунёдаги энг қудратли 2С7М "Малка" ўзиюрар артиллерия қуролнинг модернизацияси якунланди. Биринчи намунаси қўшинларга юборилишга тайёр. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

 Ўзиюрар (самоход) артиллерия ускунасининг такомиллаштириш билан концерн таркибига кирувчи "Уралтрансмаш" шуғулланди.

Иш жараёнида "Малка" узатма қутилари, тарқатиш механизмлари ва энергия таъминоти агрегатлари, кузатув мосламалари алмаштирилди, ички алоқа ва радиостанция  ускуналари янгиланди. Шунингдек, импорт бутловчи қисмларни маҳаллий қисмларга алмаштириш амалга оширилди.

"Модернизация ёрдамида юриш хусусиятлари, манёвр ва ҳаракатчанлик, қўмондонлик назорати ва қуролнинг барча асосий хусусиятлари яхшиланди", - дея маълум қилган “Уралвагонзавод” матбуот хизмати.

Испытание новой баллистической ракеты «Сармат» - Sputnik Ўзбекистон
Хитой ОАВлари Россиянинг янги қуролини "АҚШ ва НАТОнинг даҳшатли туши" дея айтишди

Концерннинг таъкидлашича, қурол тўлиқ циклдан муваффақиятли ўтди, унинг давомида ҳаракатчанлик, шасси, мотор қисми ҳусусиятлари текширилди. Бундан ташқари, синовлар давомида юклаш механизмларининг мустаҳкамлиги, 2А44 замбараги ва ўт очишни бошқариш тизимининг мустаҳкамлиги текширилди.

"Биринчи намуна Россия Федерацияси қуролли кучларига юборишга тайёр, корхона эса "Малка" 2С7М ўзи юрар артиллерия қуролларини серияли модернизация қилишга тайёр", - дейилган хабарда.

2С7М "Малка" - 1980-йилларда яратилган, 2С7 "Пион" қуролининг замонавийлаштирилган вариантидир ва ҳамон дунёдаги энг кучли қуроллардан бири ҳисобланади. 2C7 қуроли 203 мм замбарак билан қуролланган. У 1975 йилда қабул қилинган ва 1983 йилда биринчи бор модернизация қилинган. Ускуна фронт чизиғи ортидаги тактик мудофаа ичкарилигида жойлашган душманнинг муҳим нишонларни ва объектларини йўқ қилишга мўлжалланган.

Ўзиюрар артиллерия ускуналари фугас-парчаланадиган снарядлари, шунингдек, фаол-реактив снарядлари билан ўт очиши мумкин. Бироқ, ушбу қуролнинг асосий устунлиги – бетон-ёрувчи ва кимёвий снарядлардан ҳамда ядровий зарядга эга бўлган махсус снарядлардан фойдаланиш қобилиятидир.

Янгиликлар лентаси
0