Коронавирус Америкада яна бир безгакни қўзғади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишОткрытие линии по производству банковских слитков на Екатеринбургском заводе
Открытие линии по производству банковских слитков на Екатеринбургском заводе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирус туфайли – дунёда ҳақиқий “Олтин безгаги” бошланган. Ҳамма сармоядорлар олтин сотиб олишни истайди, лекин олтин ёмбилари ва олтин тангалар - ҳеч қаерда йўқ.

ТОШКЕНТ, 30 мар – Sputnik. Америкалик тадқиқотчилар глобал тус олган коронавирус эпидемияси яна бир қадимий касалликни қўзғатганини қайд этишмоқда. Ушбу касаллик иқтисодий характерга эга бўлиб, инсоният тарихида бир неча бор ўзини намоён қилган, деб ёзади РИА Новости муаллифи Иван Данилов.   

Америка ОАВлари етакчиси - The Wall Street Journal хабарига кўра, коронавирус ва унга қарши кўрилаётган чоралар туфайли – дунёда ҳақиқий “Олтин безгаги” бошланган.

Станок-качалка - Sputnik Ўзбекистон
Икки баравар фойда: Трамп туфайли олтин ва нефть рекорд даражада қимматлади

Коронавирус туфайли дунёда юзага келган кризис ҳали тугагани йўқ ва яқин орада тугайдиганга ўхшамайди ҳам, лекин WSJ “Бу ҳақиқий охирзамон ва сармоялар бозори хаос остида бир амаллаб жон сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда” деб ёзади.

Гап шундаки, эпидемия дунёга тарқалиши билан инвесторлар ва банкирлар олин ёмбилари ва олтин тангалар етишмовчилигини ҳис қилмоқда. Барча далерлар ўз заҳираларни сотиб бўлган ёки вақтинча ёпилган. 1856 йилдан буён ўз олтин ёмбиларини қуйиш билан шуғулланган Credit Suisse Group AG (Швейцария банки) ҳам ушбу ҳафтада ўз ижозларига “олтин ҳақида ҳатто сўраманглар ҳам” деб жавоб берган.

Золото - Sputnik Ўзбекистон
Россия, Хитой, Ҳиндистон нега тинимсиз олтин сотиб олмоқда?

Лондонда эса банкирлар хусусий ва ҳарбий самолётларда Нью-Йирк биржасига олтин олиб боришга ҳаракат қилишмоқда. Уолл-стрит банкирлари олтин сўраб (сотиш учун) Канадага мурожаат қилишган.

Сўнгги ҳафта давомида олтин нархлари 9 %га ошди. WSJ ёзишига кўра ушбу вазият 2008-2009 йиллардаги кризис вақтини эслатмоқда. Айнан шундай кунлардан бирида АҚШнинг асосий банкларидан бири ҳисобланган Lehman Brothers ўз банкротлигини эълон қилган ва шундан сўнг 2008 йил кризиси бошланган эди.

Оммавий равишда олтин сотиб олиш – бу банкирлар ва сармоядорларнинг саросимага тушиб қолганини англатувчи анъанавий ва асосли белгилардир. Нега деганда – сейфга солиб қўйилган олтин танганинг нархи ўз-ўзидан тушиб кетмайди. Шу сабабли ҳам асрлар давомида олтин активлар инвесторлар учун хотиржамлик манбаи бўлиб келган.

Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон энг кўп олтин сақлайдиган мамлакатлардан бири

Лекин америкалик журналистлар ва мейнстрим иқтисодчилари олтин активларни яхши кўрувчи инвесторларни “яхши кўришмайди”. Улар бундайларни “конспирологик назариялар тарафдори” ва келиши “номаълум” бўлган кризисларга олдиндан тайёрланишни яхши кўришда айблашади.

Шунингдек олтинни “яхши кўрувчи” инвесторлар халқаро нефт-доллар тизимига ишончсизликнинг бир кўриниши ҳисобланади. Ахир Америка катта фойда кўраётган ҳозирги “доллар тахт”ига чиқмасдан бурун ушбу тахтда олтин ўтирган эди.

Ҳозирги олтин нархининг ошиши ва олтинга киритилаётган сармоялар миқдори ошиши, бу - доллар тебранаётганидан ва қулаб тушиши мумкинлигидан дарак беради. Бундай вазиятда ўзини патриот ҳисоблайдиган америка журналисти учун “олтин – ёмон, доллар – яхши” дейиш муқаддас бурчдир.

Лекин масаланинг бизнес ва иқтисодий томони ҳам бор, шунингдек журналист репутацияси дган нарса ҳам бор.  Шу сабабли улар ўз фикрларини “қоғозга ўраб” имкон қадар нейтрал кўринишда беришга ҳаракат қилишмоқда.

Олтин. - Sputnik Ўзбекистон
Доллар нархи пасайиб, олтин қимматлашмоқда

Шу сабабли юқоридаги мақолага ўхшаган “Олтин тирик қолувчилар* орасида оммавий” – деган мақолалар пайдо бўлади.

*Тирик қолувчилар (survivalist) – сўнгги йилларда турли мамлакатларда оммавийлашиб бораётган оқим бўлиб, унинг тарафдорлари тез орада Ер юзида бирор ҳалокат юз бериши мумкин деган назарияга ишониб ёки ҳар эҳтимолга қарши ҳамма нарсага олдиндан тайёрланиб юришади. Улар одатда бир неча кунга етарли овқат, қурол, сув, фонар, пичоқ ва противогаз каби буюмларни олдиндан тайёрлаб қўйишади.

Аслида олтин нафақат “тирик қолувчилар” учун балким Федрезерв иқтисодни чексиз миқдорда пул билан тўлдираётган вақтда ўз маблағларини инфляциядан сақлаб қолишни истаган сармоядорлар учун ҳам керак бўлиши мумкин.

АҚШнинг энг йирик кредиторларидан бири бўлган Пекин ҳам сўнгги вақтларда доллар девальвациясидан хавотирга тушганини билдирмоқда. Шунинг учун ҳам айрим инвесторларнинг олтинга қизиқишини “ақлсизлик” дейиш мушкул.

Золотой слиток из коллекции Гохрана - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Хитой тўхтовсиз равишда олтин сотиб олмоқда

Ғарбий ОАВлар айнан “тирик” олтин дефицитини қайд этишмоқда. Нега деганда.  Америка ёки Швейцария банкининг белгиланган нархда олтин сотиб олиб бериш (Фьючерс) ваъдасини сотиб олиш - жуда осон. Лекин бир неча дона олтин танга ёки олтин ёмбиларини сотиб олиш анча мушкул.

“Олтин ёмби ёки танга сотиб олмоқчимисан ? Сенга омад” – деб заҳарханда қилади CNN телеканали.

“Коронавирус пандемияси иқтисодни барбод қилмоқда, бутун Европа бўйича олтинни қайта ишловчи заводлар ёпилган, интернет магазинларда олтин йўқ. Олтин ташувчи самолётлар – ҳаммаси ерда турибди. Тирик олтин топиш – тобора мушкуллашиб бормоқда” – деб ёзади телеканал.  

Дональд Трампнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Лэрри Канлоу 2001 йилда The Spectator журналига берган интервьюсида “Мен олтин оммавий ва жозибадор сармоя воситаси бўлишини истамайман. Шундай бўлган замон – тарихнинг бошқа бўлаги чил-парчин бўлади”, - деган эди.

Олтин билан бугун содир бўлаётган воқеалар – жаноб Канлоу учун “тарихнинг бошқа бўлаги” бўлса ажаб эмас. Бундай сўзлар остида Кэнлоу долларга асосланган америка иқтисоди ва дунёнинг бугунги молия-кредит тизимини назарда тутган бўлса ажаб эмас.

Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон
Россия аҳолисига доллар ўрнига олтин таклиф қилинди

Ана “охирзамон” келди, мана “киризис бошланади” деган прогнозлар қилиш ҳеч қачон яхши иш бўлмаган, албатта. Лекин бугун содир бўлаётган воқеалар глобаллашган ва долларлашган бозорлар молия бозорлари нақадар қалтис эканини намойиш қилмоқда. Коронавирус ёки ундан каттароқ хавф уни бир хумда тилка пора қилиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Ушбу вазиятда Россия Марказий банки бир неча йилдан буён олтин заҳираларини ошириб келаётгани ва аҳолига ҳам ўз жамғармаларини олтинда сақлашни маслаҳат бераётгани – тўғри қадамлар эканига амин бўлиш мумкин. Айрим коментаторлар ушбу тавсияларга истеҳзо билан қараса-да, эртами кечми бундай эҳтиёткорлик ўз самарасини яққол кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0