ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Давлат заҳиралари таркибида олтинни кўпайтириш Москва ва Пекинни АҚШ доллари яккаҳукумронлигидан сақлайди, деб ёзмоқда АҚШнинг Marketwatch молиявий нашри.
Халқаро валюта фонди хабарига кўра ушбу йилнинг январ-апрел ойларида Хитой ҳар ой 11 тоннадан олтин сотиб олган. Россиянинг олтин заҳиралари эса, январдан июнгача ойига 14 тоннага кўпайган.
Россия ва ХХРнинг олтин заҳиралари кўпгина сабабларга кўра ўзгармоқда, деб хабар қилади нашр. Улардан бири бу Россияга нисбатан АҚШ ташаббуси билан қўлланилаётган санкциялар сабаб. Евро ва бошқа резерв валюталар ўзининг кам даромадли эканлигини кўрсатди.
Лекин, асосан олтин сотиб олиш – долларга боғлиқликдан қутилиш учун қилинмоқда.
Бугунги кунда дунёдаги энг кўп олтин АҚШга тегишли. У ерда ушбу металл заҳираси 8134 тоннага тенг, иккинчи ўринда – Германия (3380 тонна), кейин — Халқаро валюта фонди (2814 тонна), Италия (2452 тонна) ва Франция (2436 тонна). Хитой ва Россия олтинчи ва еттинчи ўринларни эгаллашган.
“Олтиннинг алтернатив заҳира воситаси сифатида валюталарга нисбатан қадри ошмоқда, чунки асосий резерв валютаси бўлган евро, иена ва франкнинг қиймати 2015 йилда долларга нисбатан пасайди. Ундан ташқари ривожланаётган мамлакатлар ўз заҳираларини турли активларга жойлаштиришга ва америка валютасига қарамликдан қутилишга ҳаракат қилмоқда”, — дейилган Official Monetary and Financial Institutions Forum ташкилотининг 2016 йилги ҳисоботида.