ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Россия ва Хитойнинг олтин бозоридаги фаол ҳатти-ҳаракати доллар яккаҳокимлигига ишончни йўқотмоқда. Ғарб мамлакатлари молия тизимига бўлган шубҳа кучайса, бу АҚШни босим ўтказиш дастакларидан маҳрум қилиши мумкин, деб ёзади Die Welt.
Дунёдаги ностабил иқтисодий вазиятда, маблағ сақлаб қолиш учун олтин яхши восита бўлиши мумкин. Ушбу металл бутун дунёнинг барча мамлакатларида юқори баҳоланади. Унинг ҳажмини сунъий йўл билан ошириб бўлмайди. Олтин тўлов бирлиги, ўз эгасини дунё бозорида валюта курси тушишидан, мамлакатни эса турли кризислардан ҳимоя қилишда ишончли восита бўлиши мумкин, деб ёзади нашр.
Нефтнинг нархи тушган ва мамлакатга қарши санкциялар киритилган шароитда, Россия долларга тобеликдан озод бўлиш керак. Президент Владимир Путин ушбу йўналишда тўғри қадам ташлади. 2005 йилдан бошлаб мамлакатнинг олтин заҳиралари тўрт баробар ўсди, фақат охирги 12 ой давомида 200 тоннадан зиёд олтин сотиб олинди.
Россиядан кўра фаол олтин сотиб олиш билан фақат Хитой шуғулланмоқда. Ўтган йили унинг заҳиралари 62% га ўсиб 1600 тоннани ташкил қилди. Шундай йўл билан олтин – молия қуролига айланмоқда. Олтин Ғарб мамлакатлари устуворлигига ва Американинг қудратига путр еткизиш учун ишлатилмоқда. Умуман олганда, Вашингтонни бундай ҳаракатлар билан ҳайрон қолдириб бўлмайди. Унинг ўзи ҳам долларни Россияга босим ўтказиш учун ишлатди, дейди нашр.
Россиянинг олтин бозоридаги фаоллиги олтин қийматини 2012 йилдан бери бўлган энг юқори даражага етди. Ғарб мамлакатлари қарзлари доимий равишда ўсиб бораётгани ва уларнинг, АҚШ бошчилик қилаётган, молия тизимини тобора қалтис тус олмоқда. Кўп мамлакатларда ўзини доллардан бошқа, ишончлироқ бирор нарса билан таъминлаш истаги пайдо бўлмоқда.
Россия ва Хитой учун олтин заҳираларини тўлдириш, бу алоҳида стратегик мазмунга эга. Доллар “қуллиги”дан озод бўлиш уларга Вашингтонга билан рақобатлашиш ва дунё иқтисодиётида баравар рол ўйнаш имконини беради, деб хулоса қилади автор.