ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. АҚШнинг заиф статистика маълумотлари сабабли долларнинг қиймати пасайиб, олтин нархи ошмоқда.
Нью-Йоркнинг Comex биржасида олтиннинг бир троя унцияси (31,10 грамм) 2,5 долларга қимматлашиб, 1351,7 долларга етди.
Америка валютасининг қиймати пасайишига меҳнат бозори ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаоллик билан боғлиқ паст кўрсаткичли статистика сабаб бўлмоқда.
"Доллар заиф ҳолатда бўлса, олтиннинг нархи 1375-1380 долларга етиши мумкин", — дейди OANDA Asia Pacific таҳлилчиси Жеффри Халли Рейтер агентлигига.