ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik, Андрей Коц. Вашингтондан Аннаполисгача бўлган масофага ўқ отиш - бу Америка янги замбарагининг нишонга уриш масофасининг рекорд даражасида. Синовларда истиқболли ўзиюрар гаубицаси ERCA (Extended Range Cannon Artillery - узоқ масофага мўлжалланган стволли артиллерия) 65 километр масофадаги нишонга урди. Қуруқликдаги кучлари қуролни 2023 йилда олишади. Бу қандай қурол ва АҚШ армиясига нима учун керак - РИА Новости материалида.
Икки снаряд
Истиқболли тизим март ойи бошида Аризонадаги Юма полигонида синовдан ўтказилди. Defensenews.com портали хабар беришича, зарба 155 ммли ХМ907 58 калибрли қуролдан икки хил снаряд - бошқарилувчи Excalibur ва экспериментал фаол-реактив узоқ масофага мўлжалланган ХМ1113 снарядлари билан берилди. Иккала снаряд ҳам кичик ўлчамли нишонларни муваффақиятли урди. Лекин бу масофа максимал бўлганми ёки йўқ, аниқмас.
Янги артиллерия тизими тез фурсатларда ишлаб чиқилди. BAE Systems билан шартнома ўтган йилнинг июл ойида имзоланди. Гап истиқболли ХМ907 қуролини М109А7 Паладин ўзиюрар ускунаси шассиси билан бирлаштириш ва 18 та транспорт воситасидан иборат экспериментал партияни яратиш ҳақида кетган. Гаубица ХМ1299 белгисини олди.
Ушбу қурол ҳақида маълумот очиқ манбаларда кам. Қурол электрон бостириш шароитида ишлашга мўлжалланган янги ўт очишни бошқариш тизими ва навигацион тизими билан жиҳозланиши маълум. Юклаш автомати тезлиги дақиқасига ўн мартага ўт очиш имконини беради. Америкалик мутахассисларнинг фикрига кўра, ХМ1299 гаубицаси, артиллериясининг кучи рақиб билан артиллерик дуэль олиб бориш имконини беради. Бу, албатта, Россия назарда тутилган.
Анчагина ортда қолиб кетган
2017 йил охирида Американинг RAND тадқиқот маркази Россия Қуролли кучларининг жанговар қобилиятлари тўғрисида ҳисобот эълон қилди. Мутахассисларнинг хулосалари аниқ: улар дунёдаги энг катта мамлакатни забт этишда муваффақият қозона олмайдилар. Гипотетик қуролли тўқнашувда Америка қуруқликдаги кучлари учун асосий хавфлардан бири, мутахассисларнинг фикрича - артиллерия.
Ҳисоботда таъкидланишича, уруш бўлган тақдирда Россия душманнинг қуруқликдаги кучларига билан тўғридан-тўғри тўқнашув ўрнатмаса-да, максимал даражада зарар етказишга ҳаракат қилади. Флангларга зарбалар, маневрлар ҳамда хужум қилаётган қисмларини артиллерия томонидан кейинчалик йўқ қилиш учун тўсиб қўйишлар кенг қўлланилади.
"Бу соҳада руслар ғарб армияларга нисбатан устунликка эга", - дея таъкидлаган RAND. "Масалан, Америка Қуруқликдаги Қуролли кучлари бригадасида фақат битта артиллерия батальони мавжуд. Россия қисмлари ва таркибий бўлинмаларида ўт очишга кўмаклашиш бўлинмалар анча кўпроқ".
Мутахассисларнинг таъкидлашича, учта мотор-ўқ ва битта танк батальонларидан иборат мотор-ўқ бригадасига кучайтириш учун кўпинча иккита ўзиюрар ускуналар батальони ва битта артиллерия батальони қўшиб қўйилади - ва бу ҳали энг юқори нуқтаси эмас.
"Юзма-юз жанг қилинадиган бўлса, Америка бригадаси душманнинг жуда кўп сонли замбараклари ва РСЗО (бирданига кўп ўт очувчи реактив тизимлари – таҳр.)ларига дуч келади, улар ўқ-дориларнинг кенг турларидан фойдаланишга ва янада узоқроқка зарба беришга қодир. Руслар бунда аниқ устунликка эга", - дея тан олди таҳлилчилар.
Дарҳақиқат, стволли ва реактив артиллерия соҳасида ҳам АҚШ доимо Россияга етиб олишган. Америкаликларда ҳали ҳам 1963 йилда ўз қўшинлари таркибига кирган М109 ўзиюрар артиллерия ускуналарининг турли хил модификациялари қўлланилмоқда. Унинг ҳатто энг сўнгги версиялари ҳам Россиянинг "Мста-С" ва "Коалиция" гаубицалари, шунингдек баъзи Европа ва Хитой синфдошлари олдида ўт очиш масофаси ва тезлиги жиҳатидан анча паст.
Юклаш автомати фақатгина 2012 йилда хизматга кабул қилинган М109А7 сўнгги модификациясида пайдо бўлди. Ўт очиш тезлиги дақиқада учдан олтитага ошди, аммо "Мста-С" шу вақтнинг ўзида нишонга ўнта снаряд узади.
"Коалиция"га қарши
Аслида бу эски ҳикоя. 1980-йилларнинг охирида General Dynamics саноат гиганти мутахассислари истиқболли ХМ2001 Crusader истиқболли машинасини ишлаб чиқишни бошладилар.
Синовлари 1999 йилда бошланган ўзиюрар қуролда энг янги технологиялар қўлланилган. Машина электроника билан тўлдирилиб ташланган. Юклаш автомати, ўт очиш тезлиги - дақиқасига ўнта снаряд, "Excalibur" снарядлари рекордли 57 километргача зарба берди. Бироқ, 2002 йилда лойиҳа ортиқча қимматлиги туфайли ёпилди. ХМ2001 нинг битта бирлиги ғазнага 25 миллион долларга тушган бўлар эди.
Яна бир истиқболли лойиҳа - бу келажакдаги ҳарбий техникаларни яратиш учун Future Combat Systems дастурининг элементи бўлган XM1203 NLOS Cannon ўзиюрар ускуналари. М109 (32 тонна) дан асосий фарқи - камроқ вазн, 18 тонна. Ўт очиш тезлиги - дақиқасига олти снаряд. Аммо 2009 йилда Пентагоннинг мудофаа стратегиясида ўзгартирилганлиги сабабли Future Combat Systems дастуридан воз кечилди.
Албатта, ХМ2001 ва ХМ1203-ларни ишлаб чиқишдаги тажриба ХМ1299 лойиҳасига ёрдам берди. Ушбу ўзиюрар ускунани Россиянинг энг янги "Коалиция-СВ" русумли ўзиюрар автоматик ускунаси билан таққослашнинг ҳозирча имкони йўқ, чунки ҳар иккала тизим бўйича маълумот етарли эмас. Аммо кўринишидан Америка машинаси ҳали ҳам рақобатчидан ортда қолади.
Шундай қилиб, "Коалиция-СВ" эълон қилинган ўт очиш масофаси 80 километр, ХМ1299ники эса 70 километрни ташкил қилади. Россиянинг ўзиюрар ускунасининг ўқ отиш тезлиги маълум эмас, аммо ишлаб чиқувчиларнинг айтишига кўра, дақиқасига ўндан ортиқ снаряд. Ваниҳоят, "Коалиция-СВ" янада кучли двигател билан жиҳозланган - 600 от кучига ўрнига энди 1000 от кучига эга. Бу ўт очиш позициясини анча тез ўзгартириши мумкинлигини англатади.
Стратегик тўп
Аммо америкаликлар бу билан кифояланмоқчи эмас. ХМ1299 дастури билан бир қаторда улар 1000 денгиз милига (1885 километр) ўт очишга қодир ўта узоқ масофали стратегик пушкани ишлаб чиқмоқдалар.
Бу махлуқнинг прототипи 2023 йилда намойиш этилиши режалаштирилган. Ўтган йилнинг октябр ойида АҚШ генерали Жон Рафферти журналистларга бундай ҳайратда қолдирадиган масофага "жадал технологиялар" ёрдамида эришиш мумкинлигини тушунтирди. У қайси технологияларни назарда тутганини айтмади, аммо янги қурол кимга қаратилганлигини аниқ кўрсатди.
"Ўт очиш масофаси Россия ва Хитой билан рақобатдаги асосий кўрсаткичдир, - деди генерал. - Уларнинг узоқ масофали ҳаво мудофааси тизимлари, артиллерия ва қирғоқ мудофаа тизимларининг горизонт орти радарлари билан биргаликда ишлашига қарши бирор тизимни қарши келтиролмаймиз. Қуруқликдаги кучларга кўп қатламли мудофаа чизиғини босиб ўтиш, унинг асосий элементларини йўқ қилиш ва бошқа кучларнинг ҳаракатига имкон берувчи "қуруқлик-қуруқлик" синфидаги қуроллар керак. Стратегик тўп душман мудофааси ичкарисидаги нишонларни уриш имконини беради. "Истиқболдаги гипертовуш ракеталари"дан фарқли ўлароқ унинг ўқ-дорилари анча арзон бўлади.
Дунё ҳали бундай узоқ масофали снарядларни кўрмаган. Аммо бу қурол ҳеч қачон қабул қилиниши ва умуман яратилиши ҳақиқатдан йироқ. Бир минг денгиз мили масофасини артиллерия томонидан забт этилиши мумкин эмас - бу физика қонунларига зид. Бу шунчаки армия генераллари бюджетдан кўпроқ пул олиш керак бўлганда ҳукуматни Россия ёки Хитой таҳдиди билан қўрқитишни яхши кўришади.