АҚШ Афғонистонга молиявий ёрдамни 1 млрд долларга қисқартирмоқда

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишБелый дом. Вашингтон
Белый дом. Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ ҳукумати Кобулга ёрдамни бу йил бир миллиард долларга ва янаги йил яна бир миллиардга қисқартиришга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 24 мар - Sputnik. АҚШ давлат котиби Майк Помпео Вашингтон “ўзаро келишув ҳукумати” тузиш бўйича музокаралар муваффаққиятсиз якунлангандан сўнг Афғонистонга ёрдамни бир миллиард долларга қисқартиришини маълум қилди.

Помпеонинг таъкидлашича, ҳукуматнинг бу муваффаққиятсизлиги АҚШ миллий манфаатларига тўғридан-тўғри таҳдиддир.

Шу сабабли АҚШ ҳукумати Афғонистон билан ҳамкорликни қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

“Америка Қўшма Штатлари Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва собиқ бош вазир Абдуллоҳ Абдуллоҳ инклюзив ҳукумат тўғрисида келиша олмаганликлари ҳақида давлат котиби Помпеони хабардор қилганидан чуқур афсусда”,- дейди Помпео ўз баёнотида.

Визит госсекретаря США М. Помпео в Минск - Sputnik Ўзбекистон
Махфий ташриф: Майк Помпео Афғонистонга келди - ОАВ

Шу муносабат билан Америка бу йил Кобулга ёрдамни бир миллиард долларга, келаси йили эса яна бир миллиард долларга камайтиришга қарор қилган.

Давлат котиби, шунингдек, АҚШ “Толибон”* радикал гуруҳи (Россия Федерациясида тақиқланган) аъзолари билан тузилган келишувларга мувофиқ қўшинларини ҳозирда Афғонистондан олиб чиқишда давом этаётганини таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, бир кун олдин Майк Помпео Доҳада “Толибон” вакиллари билан учрашди ва кейин кутилмаган ташриф билан Кобулга келди, у ерда Афғонистонда тинчлик жараёнини президент Ашраф Ғани билан муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Афғонистонда бирданига икки президент ўз лавозимига киришди.

Ашраф Ғани президент саройида қасамёд қилди, сайловларда мағлубиятини тан олмаган Абдуллоҳ Абдуллоҳ бош вазир қароргоҳида параллел равишда инаугурация маросимини ўтказди.

Шу билан бир қаторда, бир мунча вақт ўтгач, Абдуллоҳ Абдуллоҳ Ашраф Ғанининг қобилиятсизлиги ва мажбуриятларини бажара олмаётганлиги сабали президент вазифасини бажара олмаслиги тўғрисида декларация чиқарди.

* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Янгиликлар лентаси
0