Экспертлар коронавируснинг Америкадан тарқалгани ҳақидаги версияга баҳо беришди

© REUTERS / Mohamad TorokmanМероприятия по предотвращению распространения коронавируса
Мероприятия по предотвращению распространения коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ қатор оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Қўшма Штатлар томонидан моделлаштирилган вирус Хитойга олиб кирилгани ва у кейинчалик назоратдан чиқиб, пандемияга айлангани ҳақидаги тахминлар тарқалган эди

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. COVID-19 коронавирусининг келиб чиқиши табиий, унда одам аралашуви аломатлари кузатилмади, бундан ташқари, шунга ўхшаш вирусни яратиш ва уни аҳолининг алоҳида гуруҳига юқтириш ишларини техник жиҳатдан амалга ошириб бўлмайди, деди РИА Новости билан суҳбатда бўлган экспертлар.

Флаги России, ЕС, Франции и герб Ниццы на набережной Ниццы - Sputnik Ўзбекистон
Экспертлар ЕИнинг Россияга нисбатан коронавирус бўйича айбловлари ҳақида

Аввалроқ қатор оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Қўшма Штатлар томонидан моделлаштирилган вирус Хитойга олиб кирилгани ва у кейинчалик назоратдан чиқиб, пандемияга айлангани ҳақидаги тахминлар тарқалган эди.

"Ушбу вируснинг сиквенси (аниқланган генетик коднинг кетма-кетлигини - таҳр) яхши маълум. Бу оддий табиий вирус, у мутацияларга таъсирчан ва бу нормал ҳолат. Айнан шу вируснинг сиквенси биринчи касалланганлар текширувлари натижаларига кўра декабр ойида эълон қилинган эди. Биз у декабрда қандай тузилишга эга бўлганлигини ва ҳозир қанақа тузилишга эга эканлигини биламиз. Ҳатто декабр ойида аниқланган сиквенслар ҳам ушбу вируснинг сунъий равишда яратилганлигини кўрсатувчи излар мавжуд эмас. Одатда буни илғаш мумкин. Агар олим РНК ёки ДНКни кесиб ташласа, унда улар кесилган жойларда молекуляр пичоқларнинг изи қолади. Ҳозирча биз табиат сингари ишлашга қодир эмасмиз", - дейди агентлик билан суҳбатда биология фанлари доктори, GMU Тизимли биология мактаби профессори (АҚШ) Анна Баранова.

Конец глобализма: страны закрывают государственные границы из-за пандемии коронавируса  - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус пандемияси: вирусни юқтирганлар 220 мингга яқинлашди

У шунингдек, вирусни тарқатишдан олдин уни синаб кўриш кераклигини айтиб ўтди.

"Коронавирусни сичқонларда синаб кўриш мумкин эмас, у сичқонларга юқмайди. Маймунларда тадқиқотлар ўтказиш одамларга қараганда анча қийин. Маймунлар жуда қиммат ва ҳаммалари рўйхатга олинган. Кимдир одамларда бирон бир жойда мини-эпидемия тарқатишини ва ҳеч ким буни билмаслигини тасаввур қилиш ақлга сиғмайди. Қандай қилиб уни тўхтатишди? Бу бирон бир оролда рўй бердими? Яъни, бу фитнанинг логистикаси иш бермайди", - дейди Баранова.

Биология фанлари доктори, "Academia Europaea" аъзоси Михаил Гелфанднинг агентликка аниқлик киритишича, вирус кетма-кетлиги бошқа коронавируслар кетма-кетлигига ўхшаш.

"Назарий жиҳатдан, маълум бўлган кетма-кетликни гибрид хавфли нарса қилиш умидида бирлаштирса бўлади, аммо бундай манипуляция излари қолади, улар эса йўқ, аммо ҳеч ким вирусни маълум бир рецепторга хос қилиш учун унинг кетма-кетлигини нуқтали ўзгартира олмайди", - деди Гелфанд.

Жители одного из городов Южной Кореи в защитных масках - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусни бошдан кечирган эркак қандай қилиб касалланмаслик ҳақида сўзлаб берди

Олимнинг таъкидлашича, янги коронавируснинг бир неча юз хил вариантлари маълум ва у худди шунга ўхшаш вируслар каби ривожланмоқда.

Тиббий резерв хизмати подполковниги Алексей Водовозов ҳам ҳамкасблари фикрини қўллаб-қувватлади.

"Биоинформатикада алоҳида йўналиш мавжуд-ки, унда филогенетик дарахтни кузатиш имконияти ҳам мавжуд, яъни ушбу вируснинг насл-насабини қайтариш қуриб чиқиш мумкин. Биз бугунги кунда унинг қандай ўзгаришини кўришимиз, кейин оилавий алоқаларини қуриб чиқиб умумий аждодини топишимиз мумкин. Бу ҳатто Юстиниан вабоси (541-542 йиллар) қўзғатувчиларига нисбатан ҳам мумкин. Молекуляр генетика ва палеогенетика имкониятлари шунчалар катта. Агар коронавирус сунъий организм бўлганида, биз унинг тарихини кузатиб олмас эдик, у шунчаки бўлмас эди, аммо коронавирус унга эга", - дейди Водовозов.

11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги COVID-19 коронавирусининг тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Дунёда 160га яқин мамлакатда 200 мингдан ортиқ одам юқтирган, 8 мингдан ортиқ одам вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0