ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. 19 март тонггига қадар дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 219 561 нафарга етди. Шундан 7882 нафари (суткасига +744 киши) вафот этган, соғайганлар 81102 (+2898) кишини ташкил қилмоқда.
Россияда 147 та коронавирусни юқтирганлик ҳолати қайд этилган.
Марказий Осиёда ҳолат қуйидагича: Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 6 нафарга етди. Ўзбекистонда 15 нафарни ташкил қилмоқда.
Қозоғистонда шу бугунга қадар коронавирусни юқтирганлик бўйича 37 та ҳолат қайд этилган.
Тожикистонда биронта ҳолат қайд этилмаган. Аммо мамлакат ташқи ишлар вазирлиги 16та мамлакат (ХХР, Эрон, Италия, Корея, Афғонистон, Франция, Испания, Швеция, Швейцария, Буюк Британия, Норвегия, Нидерландлар, Германия, Бельгия, Дания ва АҚШ) рўйхатини эълон қилган, ушбу давлатлардан Тожикистонга кириб келган тожикистонликлар ва чет эл фуқаролари икки ҳафталик карантинга олинади.