Европа ташқи ташқи сиёсий фаолият хизмати (EEAS) Россия давлати ва “кремлпараст” оммавий ахборот воситалари Ғарбий мамлакатлардаги инқирозни кучайтириш учун коронавирус пандемияси атрофида “дезинформация кампаниясини” бошлагани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда The Financial Times газетаси ташкилотнинг ёпиқ ҳисоботига асосланиб ёзди.
Ҳисобот муаллифларининг сўзларига кўра, бундай кампаниянинг мақсади “Европа жамиятини ичидан йўқ қилиш”. Уларнинг фикрича, Россия оммавий ахборот воситаларининг хатти-ҳаракатлари COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ вазиятга самарали жавоб беришга тўсқинлик қилмоқда.
Sputnik International нашрига берган интервьюсида европалик экспертлар ушбу баёнотни танқид қилдилар.
Глобал сиёсат институтининг катта илмий ходими, фалсафа доктори, "Тинчлик учун бомбалар: НАТОнинг Югославияга қарши инсонпарварлик уруши" китоби муаллифи Жорж Самуелининг фикрига кўра, Россияга қарши айбловларнинг уйдирма усуллари Ғарб учун одатий ҳолга айланди.
"Россияни Ғарб жамиятининг бошида тушган ҳар қандай фалокатда айблаш оммавий ахборот воситалари ва тадқиқот марказларининг одатий муносабатига айланди. Коронавирус билан боғлиқ бу инқироз бошланганида, Россияни айблаш учун имконият топиш вақт масаласи бўлиб қолган аниқ. Вирус гўё "Новичок" каби Россиянинг ҳарбий лабораториясида ишлаб чиқарилган дейиш осонроқ бўлар эди. Аммо вирус Хитойдан келганлиги ва бу ҳақиқат узоқ вақтдан бери маълум бўлиб келганлиги сабабли, бу вариантдан кечилди. Россияни вирус ҳақида сохта "Фейк" хабарларни тарқатаётганлигида айблаш қолди ҳолос. Шунга қарамай, ҳеч ким Москвадан келаётган вирус ҳақида сохта "Фейк" хабарлар ҳақида бирон бир мисол келтиролмади ... Россия коронавирус инқирозини жиддий қабул қилади ва унинг потенциал ҳалокатли таъсири ҳақида ҳеч қандай шубҳа билдирмайди", - деди Жорж Самуели.
Ўз навбатида, журналист, "Сохта янгиликлар. Суриядаги урушдан Мюллер терговигача ОАВдаги манипуляция ва ташвиқот" китобининг муаллифи Роберто Вивалделли Европа элиталари Москвага қарши фойдасиз урушни давом эттирмоқда, деган фикрни билдирди.
"Европа дипломатиясининг ўз ҳисоботида Россияни коронавирус устидан ваҳима тарқатиб, Европа тартибини бузганликда айблаши шармандали. Ушбу қийин тарихий босқичда Европа ва Россия коронавирус деб аталмиш янги душманга қарши бирлашиши керак. Бунинг ўрнига Европа элиталарининг Москвага қарши янги ва бефойда совуқ уруш пандемия билан бир вақтда давом этмоқда.... Европа дипломатияси Россияни ёлғонда айбламасдан кечирим сўраши керак ", - деди Роберто Вивалделли.