Россия чегарасининг ёпилиши Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши мумкин - экспертлар фикри

© © SputnikПограничный пункт, архивное фото
Пограничный пункт, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия 18 мартдан бошлаб, чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга мамлакатга киришга вақтинчалик чекловлар жорий этди. Ушбу эпидемиологик хавфсизлик чоралари айниқса, марказий осиёлик мигрантларга оғир таъсир қилади, дейди Sputnik билан суҳбатда экспертлар.

Вазият ёқимсиз, аммо назоратда

Асосийси, мамлакатлар ўртасида юк ташувлари сақланиб қолинди, дейди Евросиё таҳлил клуби раиси, Россия ташқи ишлар бўйича кенгаши эксперти Никита Мендкович.

Мужчина в медицинской маске на одной из станций Московского метрополитена. - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус бўйича қатор қатор профилактик чекловлар жорий этилди

"Марказий Осиё бозорлари Россиядан истеъмол товарлари етказиб берилишига қаттиқ боғланиб қолганлиги учун ҳам юк ташуви жуда муҳим. Юк оқими давом этиши керак ва тақчиллик ҳозирча кутилмаяпти", - деди Мендкович.

Мутахассис фикрича, энг жиддий муаммо - бу йўловчилар ҳаракати чекланиши билан боғлиқ.

"Марказий Осиё мамлакатларининг бир неча миллион фуқаролари, биринчи навбатда, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўз уйлари ва Россиядаги иш жойлари ўртасида ҳаракатланиш имкониятидан маҳрум бўладилар, - дейди Мендкович. - Аммо кўпчиликда миграция мавсумий хусусиятига эга эканлигини ҳисобга олсак, улар айни дамда ўз жойлашган ҳудудларида бир муддат қолиб туришларии мумкин".

Эксперт вазият май ойи охирига қадар нормаллашиши кераклигини айтади. Эҳтимол илгарироқ ҳам.

Как уберечь себя от COVID-19: радикальные методы - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус дунёни қандай ўзгартириб юборди - видео

"Менимча, чегараларнинг ёпилиши объектив ва муқаррар жараёндир, - дейди Никита Мендкович. - Чекловларнинг иқтисодий таъсирига келсак, муаммо шундаки, коронавирус нефт нархининг пасайиши билан автоматик равишда дунёнинг деярли барча иқтисодиётларида, шу жумладан АҚШ ва Хитойда рецессияни келтириб чиқармоқда. Менимча, Россия Федерацияси ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳаракатни чеклаш табиий равишда баъзи иқтисодий ноқулайликларга олиб келади, аммо бу ҳалокатли эмас, чунки ҳозирги пайтда Россияда кўплаб Марказий Осиёликлар қолиб ишлашни давом эттирмоқдалар. Улар ўз фаолиятини давом эттириши мумкин".

Мендкович, вазият ёқимсиз бўлса ҳам, назорат остида қолишини таҳмин қилди.

Қўл қовуштириб ўтириш ярамайди

Россия сиёсатшунослар жамияти ва Афғонистон сиёсатини ўрганиш маркази мутахассиси Андрей Серенконинг фикрича, чегарани кесиб ўтиш муайян ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин.

"Россия нуқтаи-назаридан бу чора тўғри, - деди сиёсатшунос.- Ҳозир ҳамма давлатлар ўз чегараларини ёпаётгани аниқ, аммо Марказий Осиё мамлакатлари учун бу жуда жиддий ижтимоий-иқтисодий синовдир, чунки Тожикистон ва Ўзбекистоннинг кўплаб фуқаролари Россияда ишлаш ҳисобига ҳаёт кечирмоқда. Ушбу давлатлар бюджетлари кўп жиҳатдан Россия Федерациясида ишлаётган меҳнат муҳожирларининг пул ўтказиш йўли билан тўлдирилади. Тожикистон учун муаммо айниқса кескин".

Врачи скорой медицинской помощи доставили пациента с подозрением на коронавирус в больницу  - Sputnik Ўзбекистон
Бир суткада Россиянинг яна 15 вилоятида коронавирус аниқланди

РАНХиГС маълумотларига кўра, 2019 йил июл ойи ҳолатига кўра, Россия Федерациясида 2,1 миллион Ўзбекистон фуқароси, 1,3 миллион - Тожикистон, 0,7 миллион – қирғизистонликлар ишлаган. Мутахассис фикрича, ҳар бир республика учун бу кўрсаткич камида учга кўпайтирилиши керак - шундагина биз Россия Федерациясидан пул ўтказмаларига бевосита боғлиқ бўлган одамлар сонини оламиз.

"Бу рақамга яқин қариндошлари, оила аъзолари, фарзандлари киради, - дея тушунтиради сиёсатшунос. - 9,1 миллион аҳолиси бўлган Тожикистонда чеклов чоралари аҳолининг ярмидан кўпига жабр етказиши мумкин. Тожикистонда ва камроқ миқдорда Ўзбекистонда мавжуд бўлган радикал кайфиятни ҳисобга олганда эса, ижтимоий портлаш юз бериши эҳтимоли юқори. Бир бўлак нонга зор ва ўз эҳтиёжларини қондира олмайдиган одамлар радикал жиҳод ташкилотлари учун идеал ёллаш ашёси бўлиши мумкин".

Серенконинг сўзларига кўра, бунда фақат Россия билан чегаралар ёпилиши режими узоқ давом этмаслигига умид қилиш қолмоқда.

Подразделения спецназа Вооруженных сил Таджикистана и Узбекистана  проведут учения на полигоне Фахрабад  - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда ўзбек-тожик ҳарбийлари “террорчиларни яксон қилишади”

"Албатта, вазиятни кескинлаштириш керак эмас, - деб таъкидлади Серенко. -  Аммо Марказий Осиёнинг учта республикасида даромаднинг жиддий пасайиши бу муқаррар. Айниқса туғилиш даражаси юқорилиги ва аҳолининг катта қисми ёшлар эканлиги  ҳисобга олинса. Ишчи кучининг ҳаддан зиёд ортиқчалигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодиёти бу фуқароларни иш билан таъминлашга қодир эмас, шу боис улар Россияга ишлашга кетишга мажбур бўлмоқда. У ерда қисқа вақт ичида иқтисодий ислоҳотларни қайта ташкил этиш ва амалга ошириш мушкул".

Эксперт вазият ҳавотирли эканлигини таъкидлайди. Шунинг учун республикалар раҳбарияти қўлни қовуштириб ўтирмаслиги керак.

"Бу вазиятдан қандай чиқиш мумкинлигини билмайман, - дейди Андрей Серенко.- Эҳтимол бюджетдан қандайдир ижтимоий дотациялардир? Аммо бюджетларни ўзлари бу маблағларни қаердан олади? Бу республикаларга қандайдир халқаро ёрдам жамғармаси ёрдам берадими? Аммо мен биронтаси садо беради деб ўйламайман. Ҳаммаси ўзи билан ўзи. Россияда ишлашга қолганлардан ўз давлатларига ёрдам-ми? Бунда ҳукуматлар ушбу жамоаларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш вазифасини ўз зиммасига олсагина ёрдам бериши мумкин. Лекин бундай ҳодисалар илгари рўй бермаган, шу боис, бу каби харакатларни мувофиқлаштириш мумкин дея айта олмаймиз. Аммо, албатта, ҳаракат қилиб кўриш керак".

Сотрудник правоохранительных органов производит арест - Sputnik Ўзбекистон
Санкт-Петербургда террорчиларни молиялаштирган мигрант ушланди

Эксперт сўзларига кўра, бунда россияликлар ҳам даромад етишмаслиги муаммоси фақат Марказий Осиё мамлакатларига таллуқли, деб ўйламасликлари лозим.

"Россия ўз чегараларни ёпиб, ўз фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи-назаридан тўғри йўл тутмоқда. Аммо Марказий Осиё мамлакатларидан бўлган радикал унсурлар яна Россияга келмаслиги учун у ўз фуқароларининг келгусидаги хавфсизлигини ҳам таъминлаши керак, - дея таъкидлайди Серенко. – Шу учун Россия чегараларни ёпиб, барча муаммолар ҳал қилинди, деб ўйлаб, қўл қовуштириб ўтирмаслиги керак".

Хавфсизлик биринчи навбатда

МДҲ мамлакатлари институти директори ўринбосари Владимир Евсеев чегараларни ёпиш тўғрисида қарорни самарали деб ҳисобламайди.

Флаги стран участниц ЕАЭС, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи сифатида киради – Вазирлар маҳкамаси таклифи

"Аммо бу миллий ҳукуматлар қарори, - дейди эксперт. - Бунинг оқибатлари салбий бўлади, чунки ҳукуматлар томонидан амалга оширилган эпидемиологик хавфсизлик чоралари давлатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларга ҳалал беради. Умид қиламанки, улар товарларнинг, хусусан, Қозоғистондан бўладиган ҳаракатига таъсир қилмайди. Чунки транспорт алоқалари фалажланишига йўл қўймаслик керак. Шунингдек, бизнес, жамоатчилик алоқалари даражасида алоқаларни ривожлантириш учун муайян тўсиқлар пайдо бўлади. Агар чегараларни беркитиш яна ярим йилга узайтирилмаса, унда чекланган давр ичида, эҳтимол, иқтисодий оқибатларни бартараф қилса бўлади. Бундай вазият ноаниқ муддатга чўзилиб кетса баттар бўлади".

Эксперт сўзларига кўра, ҳеч бир мамлакат ўзини изоляция қилиш муддатини узайтиришдан манфаатдор эмас.

"Одатда, муҳожирларнинг энг катта оқими ёз даври яқинлашишига кутилади (апрел-май ойларида), - дейди Владимир Евсеев. - Менимча, воқеалар ривожининг энг яхши варианти қуйидагича. Россия Марказий Осиё мамлакатларига мавжуд эпидемиологик таҳдидларни маҳаллийлаштиришда ёрдам бериши керак. Улар Хитой томонидан минимал аҳамиятга эга. Европа Иттифоқи томонидан эса хавф жиддийроқ. Аммо коронавирус авж олаётган Афғонистон ва Эрондан келиши ҳам мумкин. Бу пандемияни Марказий Осиё давлатларида ҳам тарқалишига олиб келиши мумкин”.

Жители одного из городов Южной Кореи в защитных масках - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусни бошдан кечирган эркак қандай қилиб касалланмаслик ҳақида сўзлаб берди

Экспертнинг фикрича, Россия ҳозирги мураккаб шароитда Марказий Осиё давлатларига, биринчи навбатда, коронавирусни аниқлашда, иккинчидан, ушбу давлатлар ҳудудида даволаш ва профилактика тадбирларини ташкил қилишда ёрдам бериши керак.

Россия Федерацияси ҳудудига хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг киришига тақиқ тахминан 2020 йил 1 майгача давом этади. Чекловлар россияликларга ва Россияда яшаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. Шунга ўхшаш чоралар Европа Иттифоқи мамлакатларида ҳам жорий этилди. Шунингдек, 16 мартдан бошлаб Ўзбекистон чегаралари ёпилди. Тожикистон 35 мамлакат фуқаролари учун киришни ёпиб қўйди. Бундан ташқари, Қирғизистонда чет эл фуқароларининг киришига тақиқ жорий этила бошланди, аммо ҳозирги кунга қадар республикада ушбу касаллик ҳолатлари аниқланмаган.

Ўзбекистон фуқаролари ҳар йили Россиядан ўз ватанига 4 миллиард доллар юборадилар (Россия Федерацияси Марказий банки статистикасига кўра, 2019 йилнинг биринчи ярмида қарийб 2 миллиард доллар). Тожикистон фуқаролари, мамлакат Миллий банкига кўра, 2019 йилда ўз ватанларига Россиядан 2,576 миллиард доллар юборган. 2019 йилнинг 11 ойи давомида Қирғизистондан келган меҳнат муҳожирлари, Республика Миллий банки маълумотига кўра, уйларига 2,191 миллиард доллар пул ўтказган.

Янгиликлар лентаси
0