ТОШКЕНТ, 17 мар – Sputnik. Ўтган 24 соат давомида Россияда 21та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланди, деб хабар қилмоқда РИА Нововсти Коронавирусга қарши кураш оператив штабига асосан.
Янги касаллардан 4 нафари Москвада, Самара, Калининград ва Твер вилоятида – 2тадан, Москва, Тамбов, Калуга, Нижний Новгород, Пенза, Свердловск, Архангельск, Ярославл вилоятлари ва Татаристон ва Хакасия республикалари ҳамда Краснодар ўлкасида аниқланган.
Хабарда айтилишига кўра, барча касалланганлар сўнгги 2 ҳафта давомида коронавирус фаол тарқалган хорижий мамлакатларда бўлиб қайтишган.
Айни дамда шифокорлар ушбу шахслар билан алоқада бўлган барча кишиларни тиббий кузатув остига олишган.
Татаристон президенти хабарига кўра, Республикада коронавирус билан касалланган ягона шахс – Франция фуқароси эканини қайд этди. Унинг аҳволи қониқарли, касалхонага ётқизишдан олдин у ўз ўйида изоляцияда бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россияда жами 114 нафар киши коронавирус билан касалланган. Улардан 5 нафари тузалиб кетган ва шифохонадан уйига жавоб берилган. Қолган беморлардан 106 нафарида касаллик енгил формада ўтмоқда. Россияда касалланган фуқаролардан 104 нафари ушбу вирусни хорижда юқтириб келган, қолган 10 киши эса улардан юқтирган.
Маълумот учун, бугун дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 140 мамлакатда 182 минг кишини ташкил қилмоқда.Вафот этганлар сони 6 минг кишини ташкил қилди.