ТИВ АҚШ ва Канадада бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишГорода мира. Нью-Йорк
Города мира. Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ, Канада ва Америка қитъасининг бошқа давлатларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси берган маълумотга кўра, коронавируснинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келишидан сақланиш мақсадида Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йил 16 мартдан бошлаб “Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент” йўналиши бўйича мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатди.

Пограничный пункт, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонлик мигрантлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳудудда қолиб кетди

Элчихона мазкур даврда АҚШдан Ўзбекистонга боришни режалаштирган фуқароларга ўз сафарларини кейинроққа қолдиришни ва авиачипталарни қайтадан бронлашни тавсия қилди. Авиачипталарни қайтаришда Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан рейсларни бекор қилиш даврида жарималар олинмайди.

Бунда Ўзбекистон фуқаролари ватанларига қайтганларидан кейин 14 кунлик карантинга олинадилар.

АҚШда коронавирус тарқалиши борасидаги вазиятнинг кескинлашиши ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан, Ўзбекистон фуқароларига фавқулодда зарурат бўлмаса АҚШга бориш тавсия этилмаслиги айтилади.

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси ва Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонасига ташриф буюрувчилар орасида коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида консуллик-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш масофадан туриб (шахсий мурожаатсиз), шунингдек, почта хизмати орқали ёзишмалар юбориш йўли билан амалга оширилади, аризачиларнинг шахсан ҳозир бўлишини талаб қиладиган ҳужжатлар бундан мустасно (ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида маълумот элчихонанинг uzbekistan.org ва бош консулхонанинг www.uzbekconsulny.org веб-сайтларида жойлаштирилган).

Шу муносабат билан ҳамда диаспора ташкилотлари ва ватандошлар билан доимий алоқаларни ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида элчихона ва Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхона томонидан доимий ишлайдиган “ишонч телефонлари” очилди.

Китай, мы с Тобой: Узбекистан направил гуманитарную помощь в Пекин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдамини юборди

2020 йил 15 март ҳолатига кўра, элчихона аккредитация қилинган мамлакатларда Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус инфекциясини юқтирган ҳолатлар қайд этилмаган.

Элчихона Ўзбекистон фуқароларидан юқорида келтирилган барча масалалар бўйича қуйидаги маълумотлар орқали боғланишларини сўраган:

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси:
Манзил: 1746 Massachusetts Avenue, N.W. Washington, D.C. 20036  
Телефон: (202) 887-5300, Факс: (202) 293-6804
Эл.манзил: info.washington@mfa.uz

Консуллик бўлими:
Телефон: (202) 887-5300 (эхт. 1), Факс: (202) 202-9633
Эл.манзил: consul.washington@mfa.uz
Telegram: @ElchixonaUZ 
Фахриддин Мўминов, мобил телефон/телеграм: (202) 251-8298).

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонаси:
Манзил: 630 3rd Avenue, 5th floor, New York, 10017  
Телефон: (212) 754-7403, (212) 754-6178
Эл.манзил: info@uzbekconsulny.org,
Telegram канал: https://t.me/consulNY
1. Улуғбек Аҳмедов, мобил телефон/телеграм: +1 917 539-4664;
2. Қаҳрамон Долимов, мобил телефон/телеграм: +1 347 217 4406;
3. Фарҳод Азимов, мобил телефон/телеграм: +1 347 217 4404.

Янгиликлар лентаси
0