Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Oбуна бўлиш
Бугун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги борти Эрондан қайтаётганда 28 нафар Ўзбекистон фуқароларини, шу жумладан Эрон-Туркманистон чегараси ёпиқ қисмида қолган 14 ҳайдовчини, шунингдек талабалар, тадбиркорлар ва бошқа шахсларни олиб келади.

ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Эронга коронавирус тарқалиши муносабати билан махсус ҳимоя воситалари ва дори-дармонлардан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборди, деб хабар берди РИА Новости вазирлик вакилига таяниб.

“Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маҳсус борти бугун эрталаб соат 10.30 (Москва вақти билан 8.30) Эрон ҳукуматига гуманитар юкларни етказиб бериш учун Тошкентдан Теҳронга учиб кетди”, - деди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили.

Узбекистан направил гуманитарную помощь в Китай - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам юборади

Юклар таркибига бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя комбинезонлари, махсус тиббий форма, тиббий ниқоблар, тиббий дока, спирт, гигиеник дезинфекцияловчи гел ва “Рутан” антивирус таблеткалари киради.

Шунингдек, ФВВ борти бугун Эрондан 28 нафар Ўзбекистон фуқаросини, шу жумладан Эрон-Туркманистон чегарасида ёпиқ қисмида қолиб кетган 14 ҳайдовчини, шунингдек, талабалар, тадбиркорлар ва бошқа шахсларни олиб қайтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон янги COVID-19 коронавируси сабаб Хитойга ҳам ёрдам қўлини чўзган эди.

Эрон COVID-19 коронавирусин тарқалишининг марказларидан бирига айланди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 7,1 мингдан ортиқ касалланиш ва 200 дан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилди.

Янгиликлар лентаси
0