Тожикистонлик мигрантлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳудудда қолиб кетди

© © SputnikПограничный пункт, архивное фото
Пограничный пункт, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиядан ўз ватанига қайтаётган Тожикистон фуқаролари Қозоғистон ва Ўзбекистондаги нейтрал ҳудудни кесиб ўтаётганларида муаммога дуч келишди

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Юзлаб Тожикистон фуқаролари коронавирус атрофидаги вазият туфайли чегараларни вақтинча ёпган Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудидаги нейтрал зонада қолиб кетди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

Города мира. Нур-Султан - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди

Бу ҳақда Тожикистон ТИВ ахборот департаментидан олинган маълумот асосида РИА Новости хабар берган.

Таъкидланишича, тожикистонлик фуқаролар, шу жумладан аёллар ва болалар ҳам Россиядан ватанига қайтаётган бўлган.

"Коронавирус эпидемияси туфайли Қозоғистон ва Тожикистонда бу давлатларга бориш чекловлари қўйилган эди. Шу боис, Россиядан қайтаётган баъзи фуқароларимизда шу маънода муаммолар вужудга келди, улар оралиқдаги нейтрал ҳудудда қолиб кетдилар", - деди агентликка суҳбатдош.

Таъкидланишича, айни вақтда Тожикистон ТИВ Ўзбекистон ва Қозоғистондаги тегишли идоралар билан ушбу муаммони бартараф этиш устида иш олиб бормоқда.

Нейтрал ҳудудда қолиб кетган фуқароларнинг аниқ сони маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 11 март куни БССТ коронавирус эпидемиясини пандемия деб эълон қилган эди. Марказий Осиё республикаларида коронавирус инфекцияси фақат Ўзбекистон ва Қозоғистонда аниқланди.

Янгиликлар лентаси
0