Коронавирус туфайли Ўзбекистонда содир бўлган ўзгаришлар

© Узбекские авиалинииСпециалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента
Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондаги барча ҳудудлар коронавирусни текшириш учун асбоб-ускуналар, тест воситалари ҳамда ҳимоя воситалари билан таъминланган, вазият тўлиқ назоратда, деб ишонтирмоқда Ҳукумат

ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Бугун, якшанба куни, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтиришга бағишланган шошилинч йиғилиш ўтказди.

Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп коронавирусга қарши вакцина яратаётган немис олимларини оғдиришга уринмоқда

Йиғилиш вақтида бош вазир коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли Ўзбекистонда қандай чора-тадбирлар амалга оширилиши тўғрисида гапирди.

Ўзбекистонликларни карантин вақтида нима кутмоқда?

1. 16 мартдан эътиборан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.

2. Барча ОТМлар, мактаблар ва болалар боғчаларида уч ҳафталик карантин эълон қилинди. Талабалар учун ички темир йўл рейстларига 50%лик чегирма эълон қилинди.

3. Барча оммавий тадбирлар, шу жумладан, Наврўз тадбирлари бекор қилинди.

4. Жамоат транспортлари, автобус ва поезд бекатлари ҳар 4 соатда дезинфекция қилинади.

5. Барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади. 

Мама-гиббон с детенышем в зоопарке македонского города Скопье - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусдан бўшаб қолган туманда юзлаб маймунлар ўртасида жанг юз берди - видео

Ҳукумат барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича мурожаат қилади.

6. 16 мартдан эътиборан тиббиёт ниқобларини хорижга экспорт қилиш тўхтатилади. Мамлакатимизда ҳимоя қилувчи комбинезонлар ишлаб чиқариш ҳажми ошади.

7. Карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

8. Ҳукумат карантин вақтида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўради. Бунга Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳам Давлат солиқ қўмитаси жалб қилинади. Озиқ-овқат ва бошқа захиралар етарли даражада ғамланган.

9. Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга чиқиши, чет давлат фуқароларининг Ўзбекистонга кириши тақиқланади. Чет давлатлардаги Ўзбекистонликларнинг қайтишига шарт-шароит яратилади.

10. Коронавирус бўйича барча саволларга 1003 рақами орқали жавоб олиш мумкин.

! Коронавирус профилактикаси чора-тадбирлари доирасида шаҳар бозорлари ёпилмайди. Уларнинг иш тартиби ўзгаришсиз қолдирилади.

Янгиликлар лентаси
0