Трамп коронавирусга қарши вакцина яратаётган немис олимларини оғдиришга уринмоқда

© REUTERS / Leah MillisПрезидент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нашрнинг ёзишича, ушбу ҳолат Қўшма Штатлар ва Германия ўртасида "билвосита, бироқ сезиларли" тортишувга олиб келган. Чунки Германия ҳукумати CureVac вакцина устида ишни ГФРда давом эттиришини хоҳламоқда

ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Америка президенти Дональд Трамп коронавирусга қарши вакцина яратиш устида иш олиб бораётган немис олимларини ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилмоқда, деб хабар қилди Welt am Sonntag нашри ГФР ҳукуматидаги ўз манбасига таянган ҳолда.

Города мира. Нур-Султан - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди

Нашр маълумотига кўра, гап Германиянинг кўҳна Тюбинген шаҳрида жойлашган CureVac фирмаси олимлари ҳақида бормоқда.

Трамп, гўёки уларни оғдириш ёки вакцинани фақат АҚШ учун эксклюзив қўлга киритиш мақсадида, олимларга жуда катта миқдорда пул таклиф қилган. "Фақат АҚШ учун", - дея аниқлик киритади нашрга немис ҳукуматидаги манба.

Нашрнинг ёзишича, ушбу ҳолат Қўшма Штатлар ва Германия ўртасида "билвосита, бироқ сезиларли" баҳсни вужудга келтирган. Чунки Германия ҳукумати CureVac фирмаси вакцина устида ишни ГФРда давом эттиришини хоҳламоқда.

Таъкидланишича, ушбу фирма вакцина устида ишларни Пауль Эрлих номидаги федерал институт билан ҳамкорликда олиб бормоқда.

"Федерал ҳукумат янги коронавирусга қарши вакциналар ва дорилар Германияда ва Европада ишлаб чиқилишидан манфаатдор. Шу муносабат билан, ҳукумат, CureVac фирмаси билан мунтазам алоқаларда бўлиб турибди", - деб таъкидлади ГФР соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавируси эпидемиясини пандемия, деб эълон қилди. Ҳозирда дунёнинг 135 мамлакатида 142 мингдан зиёд кишилар вирусдан беморланган, уларнинг аксарияти шифо топган, 5,3 мингдан зиёди вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0