“Биз Москвага тоқат қилмаймиз”. Туркия яна жанжаллашмоқда - энди Эрон билан

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин, президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган и президент Ирана Хасан Рухани (справа налево) на церемонии фотографирования участников встречи глав государств - гарантов Астанинского процесса содействия сирийскому урегулированию
Президент РФ Владимир Путин, президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган и президент Ирана Хасан Рухани (справа налево) на церемонии фотографирования участников встречи глав государств - гарантов Астанинского процесса содействия сирийскому урегулированию - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва билан муносабатларнинг мураккаблиги фонида Анқара нима сабабдан Сурия билан боғлиқ келишувнинг яна бир муҳим иштирокчиси бўлган Теҳрон билан муносабатларни кескинлаштирмоқда - батафсил мақолади.

ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik, Галия Ибрагимова. Туркия қуролли кучлари Идлибда Эрон назоратидаги гуруҳларга ракета ҳужумларини амалга оширди. Агар турклар Суриянинг шимолий-ғарбий минтақаларини тартибсиз ўққа тутишни тўхтатмаса, эронликлар қасос билан олиш таҳдид қилишмоқда. Москва билан муносабатларнинг мураккаблиги фонида Анқара нима сабабдан Сурия билан боғлиқ келишувнинг яна бир муҳим иштирокчиси бўлган Теҳрон билан муносабатларни кескинлаштирмоқда - РИА Новости материалида.

Турецкие солдаты выпустили ракету по позициям сирийского правительства в провинции Идлиб - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Туркия ҳарбийлари иккита Сурия самолётини уриб туширди

Идлиб узра ёпиқ осмон

Суриянинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган Идлиб вилоятида вазият ёмонлашишда давом этмоқда. Ушбу ҳудудларни назорат қилиш учун олиб борилган курашда Туркия Сурия оппозициясини очиқ қўллаб-қувватлаб ҳукумат зирҳли транспорт воситалари ва ҳаво мудофаа тизимларига зарба бермоқда.

Башар Асад армияси вилоят устидан осмонни ёпганидан кейин ҳам, турк дронлари алоҳида нишонга зарба беришни тўхтатмади. Шундай қилиб, сўнгги кунларда ўқ-дорилар ташиётган юк автомобили, зирҳли машина ва мотоцикл ҳаводан йўқ қилинди. Кейинчалик маълум бўлишича, Туркия ҳаво мудофааси Идлиб устида Суриянинг иккита Су-24 қирувчи самолётини уриб туширган, аммо учувчилар самолётларни тарк этишга улгурган.

Танки турецкой армии в провинции Идлиб - Sputnik Ўзбекистон
Турк ҳарбийлари Россия ҳарбий самолётларини ўққа тутди

Россия Туркияни қуруқликдаги операцияларни қисқартиришга ва “Ҳаят Таҳрир аш-Ша”* жангариларини ушбу ҳудуддан ҳайдаб чиқаришга чақирмоқда. Ҳаво ҳужумларига келсак, провинция осмони ёпиқлиги шароитида Москва Туркия авиациясининг хавфсизлигини кафолатлашдан бош тортди. Урушаётган томонларни яраштириш бўйича Россия марказининг хабар беришича, Суриянинг шимолий-ғарбий қисмида парвоз қилинмайдиган ҳудуд тўғрисидаги қарор вазиятни кескинлашгани сабабли қабул қилинди.

“Теҳрон Дамашқ эмас”

Туркияни Идлибда ва қўшни ҳудудларда ўққа тутишларни тўхтатишга чақирувлар Эрон томонидан ҳам қилинган. Ўз навбатида, Суриядаги Асад армиясига ҳарбий ёрдам кўрсатадиган Эроннинг маслаҳат маркази турк ҳарбийларига ҳужум қилмасликка ваъда берган.

“Турк армиясининг бўлинмалари мамлакатнинг шимолий-ғарбидаги Эронга қарашли кўнгиллилар ҳудудида жойлашган. Теҳрон ўзини тутиб турибди ва ҳужумни амалга оширмаяпти. Аммо Анқара назоратидаги ҳарбийлар бизнинг позицияларимиз ва базаларимизга ўқ узишни давом этмоқда”,- дея баёнот берди маслаҳат маркази.

Турция открыла границы с ЕС для сирийских беженцев - Sputnik Ўзбекистон
Эрдоған Европа иттифоқини миллионлаб қочқинлар ҳақида огоҳлантирди

Эрон ҳарбий кучлари туркларни Идлибда “қатъий оқилона ва Сурия ва Турк халқлари манфаатларига мувофиқ” ҳаракат қилишга чақирди. Агар Анқара ушбу сигналларга эътибор бермаса, Ислом республикаси Суриядаги базаларини бомбардимонлар учун қасос олишга тайёр.

“Теҳрон Дамашқ эмас, биз Москва буни талаб қилса ҳам, тоқат қилмаймиз ва тингламаймиз”, - дейилади Эрон маслаҳат маркази баёнотида.

Ҳарбийларнинг қаттиқ гапларидан фарқли ўлароқ, президент Ҳасан Руҳоний шу пайтгача дипломатия усулида иш тутяпти. Режеп Таййиб Эрдоған билан телефон орқали суҳбатда у Идлиб бўйича уч томонлама учрашувни таклиф қилди. Эрон раҳбарининг сўзларига кўра, музокараларнинг асосий иштирокчилари Теҳрон, Дамашқ ва Анқара бўлиши мумкин. Москвани ушбу форматга таклиф қилишнинг ҳожати йўқ, деди Руҳоний. Шунга қарамай, у Россиянинг Суриядаги вазиятни тартибга солишдаги муҳим роли борасида баҳслашмади.

Эроннинг Суриядаги манфаати

2011 йилда Суриядаги фуқаролар урушининг дастлабки кунларидан Эрон Башар Асад томонига ўтди. Эрон ҳарбий кучлари Дамашққа Сурия шаҳарларида мухолифатни тарқатиш, сўнг “Ислом давлати”га* қарши курашиш учун келган. Улар орасида Исломий инқилобий соқчилар корпусининг нуфузли бўлинмалари. Шунингдек, Теҳрон Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ”* ҳарбийлашган гуруҳига ҳам молиявий ёрдам кўрсатди, у Сурия можароси бошланганидан бери Суриянинг жанубий-шарқида позицияларни эгаллаб у ердаги Асаднинг мухолифларини тўхтатиб турган.

Эрон ҳукумати, шунингдек, Сурия ҳукуматини қурол билан таъминлашни, разведка маълумотлари ва маблағлар билан таъминлашни бошлади. Можаро давомида Эрон Сурияга энергия ташувчилар етказиб берган. Сурия ҳудудида ишлаган ягона уяли алоқа оператори Эронники эди. Теҳрон янги фойдали қазилма конларини ўзлаштириш бўйича шартномаларнинг катта қисмини олди. Буларнинг барчасини икки мамлакатнинг стратегик иттифоқи билан тушунтирса бўлади.

Ситуация в населенном пункте ад-Дейр аш-Шаркий в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Эрдоған Путинга Туркияни Сурия билан "яккама-якка" қолдиришни таклиф этди

Агар Сурия можаросида Москванинг роли ҳукумат кучларининг ҳарбий кўмаклаш билан чекланган бўлса, Теҳрон бошқа барча соҳаларда Башар Асад режимининг ҳаётини таъминлаган. Натижада Эрон ҳукумати Сурия ҳукуматининг асосий ҳомийи ва ҳимоячисига айланди.

2017 йилдан бери Эрон Россия ва Туркия билан биргаликда Сурияни ҳал қилиш бўйича музокараларнинг “Остона форматида” иштирок этмоқда. Ушбу алоқалар туфайли Суриядаги вазиятни барқарорлаштиришга эришилганига қарамай, Теҳроннинг уларда иштирок этиши кузатувчиларнинг танқидига сабаб бўлди. Айниқса, Исроил ва АҚШда. Улар Дамашқда ИИСКнинг мавжудлигини яҳудий давлатининг хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид деб аташди.

Тел-Авив ва Вашингтон ўз хавотирларини бир неча бор Москва билан бўлишди ва Эрон қўшинларининг Сурия-Исроил чегарасидан чиқарилишини талаб қилишди. Биньямин Нетаняҳунинг фармойишига биноан, мудофаа баҳонаси билан Теҳроннинг Суриядаги объектларга ракета зарбалари берилди.

Аммо Эрон ҳам бўш келмади. Россия ҳам, Туркия ҳам узоқ вақт давомида Оятуллоҳлар режимини ўз позицияларини юмшатиш ва қўшинларини бошқа жойга кўчиришга кўндира олмадилар. Икки йил олдин Суриядаги Эронпараст кучлар Исроил билан чегарадан олиб чиқилган эди. Бунда ҳам Москва хизмати бор. Аммо бу ҳудудларда Исроилни ҳамон ғазаблантираётган “Ҳизбуллоҳ”* жангарилари қолди.

“Асаднинг заифлиги - Эроннинг заифлиги”

Сурия можароси мобайнида Туркия ва Эрон ўртасидаги муносабатлар барқарор бўлиб келган. Асад режимининг Теҳронда қўллаб-қувватлангани ҳам уларни бузмади, Анқарада эса унга қарши эдилар.

Узоқ вақт давомида Ислом Республикаси расмийлари Идлибда Дамашқнинг ҳарбий операция ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватламаган, буни Инновацион ривожланиш институтининг Ислом тадқиқотлари маркази бошлиғи Кирилл Семёнов Теҳроннинг Эрдоғанга қарши чиқмаслик истаги билан боғлайди. “Идлиб шаҳрига ҳужумни Сурия армияси ўтган йилнинг май ойида бошлаган. Шу операциянинг биринчи босқичи сентябргача давом этди. Бироқ Эрон унда қатнашмади. У Туркияга зарар етказмасликка ҳаракат қилиб, фақат декабрда қўшилди”, - дея тушунтиради сиёсатшунос РИА Новостига.

“Бир неча кун олдин турклар Суриядаги Эронпараст кучларни бомбардимон қилдилар. Гап "Ҳизбуллоҳ"*қароргоҳи ва ИИCК бўлинмаси ҳақида кетмоқда. Тахминан 30 киши ҳалок бўлди. Шу билан бирга, Теҳрон ўз ишончли вакилларининг Суриядаги координаталарини туркларга тақдим қилганини даъво қилмоқда. Аммо бу Анқарани тўхтатмади. Эронликларнинг қасос олиш таҳдиди бўш жойдан пайдо бўлмади”, - деди Семёнов.

Қатар университетининг Форс кўрфазини ўрганиш марказининг доценти, ИМЭМО РАН катта илмий ходими Николай Кожановнинг таъкидлашича, Эрон ва Туркия тактик ҳамкорлигига қарамай, ҳеч қачон стратегик ҳамкор бўлмаган. “Эронпараст кучлар Идлибга киришганда аниқ бўлди: Теҳрон Асад режимининг заифлашувига йўл қўймаслик учун ҳамма нарсага тайёр. Мантиқ бу ерда оддий: Сурия президентининг ҳар қандай заифлиги Эроннинг заифлиги сифатида қабул қилинади. Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Руҳонийнинг Туркияга нисбатан кескин муносабати шундан келиб чиқади”, - дейди мутахассис РИА Новостига.

Иранские женщины носят защитные маски, чтобы предотвратить заражение коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Туркия коронавирус туфайли Эрон билан чегараларини ёпди

Кожановнинг сўзларига кўра, Идлиб бўйича қарор авваламбор Россия-Туркия келишувларига боғлиқ бўлади. Ушбу масалада эксперт Теҳронга Москванинг ёрдамчиси вазифасини топширади.

“Эрон ҳар доим Сурияда ўз мақсадларини кўзлаб келган. Асосийси, Асад режимини қонунийлаштиришга эришишдир. Россиянинг дипломатик ёрдамисиз бунга эришиб бўлмайди. ва Сурияни тартибга солишнинг сиёсий йўлини Теҳрон Москвага бадал сифатида тақдим этмоқда. Аммо бу эронликлар Россия ҳукуматини ҳар нарсада қўллаб-қувватлашга тайёр дегани эмас. "Сурия йўналиши бўйича Россия ва Эрон параллел равишда ҳаракатланмоқда. Ҳамкорлик даражасини стратегик деб аташ мумкин эмас”, - деб ҳисоблайди эроншунос.

Анқарадаги Сиёсий тадқиқотлар марказининг мутахассиси Орхан Гафарлининг фикрича, Эрон Туркия билан яхши муносабатларни ривожлантиришдан кўпроқ манфаатдор. "Анқара Ғарбнинг санкциялари остида Теҳрон билан савдо алоқаларини сақлаб турадиганлардан биридир. Парламент сайловларидан кейин юзага келган жиддий ички сиёсий вазият ва ёмонлашган иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Эрон кўп бўлмаган шериклар ва биринчи навбатда Туркия билан муносабатларни ёмонлашишидан манфаатдор эмас. Томонлар Сурия масаласи бўйича кескин қарама-қаршиликни олдини олишда давом этадилар", - деб ҳисоблайди эксперт.

Суриядаги Идлиб провинциясининг Саракеб туманидаги турк зарба кучлари ҳужумга учради сурия армиясининг ҳарбий техникаси - Sputnik Ўзбекистон
Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазият – ҳужум оқибатлари

Суҳбатлашилган барча таҳлилчилар Идлибнинг тақдири, шунингдек, Туркия, Россия ва Эрон ўртасидаги муносабатлар Путин ва Эрдоған ўртасидаги музокаралар натижаларига боғлиқ бўлади деган тўхтамга келдилар. “Ҳамма Идлибдаги вазиятни ҳал қилинишидан манфаатдордир. Нафақат Суриянинг келажаги, балки ушбу учбурчак ичидаги икки томонлама муносабатларнинг тақдири ҳам хавф остида”, - дейди Гафарли.

*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилотлар

Янгиликлар лентаси
0