ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Турк қўшинлари Сурия ҳукумат армияси ва Россия самолётларининг Идлиб вилоятидаги позицияларини бомбардимон қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости "Россия 24" телеканали репортажига асосан хабар қилди.
Телеканалнинг маълумотига кўра, Анқара ҳаракатлари иккита турк ҳарбийси ҳалок бўлган авиазарбага жавобан бўлди. Daily Sabah газетаси ёзишича, яна иккита ҳарбий хизматчи яраланди. Ҳужумни ким томонидан амалга оширилганига айтилмаган.
“Сурия армиясини том маънода – ўзининг ва Россия авиацияси қутқармоқда. Сурия ҳаво кучлари ва Россия ҳаво кучлари самолётлари жангариларни қайта-қайта тўхтатмоқда”, - дейди ВГТРК бюросининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги раҳбари Евгений Поддубний.
Унинг сўзларига кўра, турк кучлари ва жангарилари фаол равишда ПЗРК қўлламоқда. Россия ва Сурия самолётлари зарбалардан ҳимояланиш учун иссиқлик тузоқларидан фойдаланмоқда.
Жанговар ҳаракатлар эпицентри Найраб, Саан ва Жубас қишлоқларида жойлашган.
Аввалроқ Суриянинг САНА давлат агентлиги жангарилар турк армияси кўмагида Идлиб вилоятидаги Саракиб шаҳри ҳудудида ҳужумни бошлагани хабар қилган эди. Террорчилар ўнлаб худкушларни ва миналаштирилган машиналарни жалб қилишган. Сурия ҳукумати қўшинлари артиллерия ёрдамида ўққа тутмоқда.
Бундан ташқари, РИА Новости хабар қилишича, Идлибда амалга оширилган ҳаво ҳужуми натижасида 33 нафар турк аскари ҳалок бўлди ва 36 киши яраланди.
Анқара Сурия ҳукумат кучлари позицияларига қуруқлик ва ҳаво ҳужумлари бошланганини эълон қилди.
"27 февраль куни Сурия қўшинлари Беҳун аҳоли пункти яқинидаги Идлиб зонасида жойлашган террорчиларга қарата авиазарба берди, у ерда турк ҳарбийларига бўлиши керак эмас эди", - деб таъкидлашди Россия Мудофаа вазирлиги.