ТОШКЕНТ, 29 фев — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған ўзининг россиялик ҳамкасби Владимир Путиндан турк қўшинлари ва сурия ҳукумати армияси ўртасидаги қарама-қаршиликка аралашмасликни сўради.
"Сурия масаласи - бу ҳеч қачон авантюра ёки чегараларни кенгайтиришга интилиш эмас. Биз у ерга Асаднинг таклифига биноан эмас, балки Сурия халқи таклифига асосан кирганмиз. Ва шу халқ бизга чиқиб кетишни таклиф этмас экан, биз у ердан кетмаймиз. Мен Путинга: "Бизни Асад режими билан яккама-якка қолдиринг, лозим бўлган ишни бажарамиз", дея таклиф этдим", - деган Эрдоған Истанбулда чиқиши вақтида.
Эрдоған, шунингдек, Идлибда Сурия армияси томонидан берилган авиазарба оқибатида ҳалок бўлган турк ҳарбийлари сони 36 нафаргача ошганини хабар қилган.
"Биз 2100 нафар сурия ҳарбийларини, 300 дона ҳарбий транспортни, еттита кимёвий омборхонани йўқ қилдик. Ва уларни йўқ қилишда давом этамиз", - деб қўшимча қилган Туркия президенти.
Идлибдаги вазият 27 февралдан кейин, "Хайят Таҳрир аш-Шош" террорчилари сурия армияси позицияларига йирик кўламли босқинни амалга оширганидан сўнг кескин тус олган эди. Ҳукумат қўшинлари томонидан жавоб зарбаси берилган. Россия Мудофаа қўмитаси ахборотига кўра, зарбага жангарилар билан бирга у ерда бўлмаслиги керак бўлган турк қўшинлари ҳам дуч келганлар.