Суриянинг Идлиб вилоятида Россия вертолети уриб туширилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишМи-8 ҳарбий-транспорт вертолёти
Ми-8 ҳарбий-транспорт вертолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вертолётда 3 экипаж аъзоси ва Сурияда яраштириш марказининг икки зобити бўлган. Қурбонларнинг аниқ сони ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Суриянинг Идлиб вилоятида Россия Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли бўлган Ми-8 транспорт вертолёти уриб туширилди, Мудофаа вазирлиги хабарига асосан.

“Суриянинг Идлиб вилоятида Алеппога гуманитар ёрдам олиб бориб, Хмеймим авиабазасига қайтиб келаётган Ми-8 ҳарбий-транспорт вертолёти, ердан туриб ўққа тутиш натижасида — ҳалокатга учради”, — дейилган хабарда.

Вертолётда 3 экипаж аъзоси ва Россия "Сурияда уришаётган томонларни яраштириш маркази"нинг икки нафар зобити бўлган. Ҳарбийлар барча воситалар ёрдамида қидирилмоқда. Қурбонларнинг аниқ сони ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Кремлда Ми-8 вертолётига қилинган ҳужумида  қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдиришмоқда.

Россия ва Сурия пайшанба куни Алеппо шаҳридаги тинч аҳолини эвакуация қилиши бўйича йирик гуманитар операция бошлаган эди. Операцияда радикал жангарилар  назорати остида бўлган туманлардан тинч аҳолини олиб чиқиш учун янги коридирлар ташкил қилинмоқда. Ундан ташқари Россия Алеппога гуманитар ёрдам ҳам еткизиб бермоқда.

Янгиликлар лентаси
0