Помпео Украинага сафари чоғида Қрим мақоми ҳақида нима дегани маълум бўлди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСвято-Успенский мужской монастырь в Бахчисарайском районе в Крыму.
Свято-Успенский мужской монастырь в Бахчисарайском районе в Крыму. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Майкл Помпео ёпиқ йиғилишда "Қрим йўқотилди. Дунё ўйинчилари буни тушунишмоқда. Украина Қримни бериб қўйди ва Россия бирон нарсасини олдириб қўядиганлардан эмас", - деб айтган.

ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. АҚШ давлат котиби Майк Помпео Қримни Украина учун йўқотилган деб айтди, деб хабар беради РИА Новости "Новое время" порталига таянган ҳолда.

Памятник архитектуры и истории Ласточкино гнездо в поселке Гаспра в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Америкалик собиқ дипломат АҚШни Қрим Россияники деб тан олишга чақирди

Порталга кўра, Давлат департаменти раҳбари билан учрашув чоғида қрим-татар фаоли Эмина Жапарова Помпеони яриморолни АҚШ ташқи сиёсати эътиборида тутишга чақирган. Аёл, шунингдек, Помпеодан Вашингтонда Қрим бўйича конференцияни ташкил қилишга ёрдам беришини сўраган.

Манбаларнинг таъкидлашича, Давлат котибининг юз ифодасидан билиш мумкин эди-ки, унинг ярим орол бўйича анжуман ўтказишдан кўра, бошқа устувор масалалари бор эди.

Ўзбекистон Қрим ҳарбийлашуви ҳақидаги БМТ резолюциясини қўллаб-қувватламади >>>

"Қрим йўқотилди. Дунё ўйинчилари буни тушунишмоқда. Украина Қримни бериб қўйди ва Россия ундан бирор нарсани олиб қўйиш мумкин бўлганлардан эмас", - дея Помпео сўзларини келтиради портал ёпиқ йиғилиш иштирокчисига таянган ҳолда.

Российские журналисты впервые проехали на поезде по Крымскому мосту - Sputnik Ўзбекистон
Биринчиси кетди: Қрим кўпригида поезд йўли ишга туширилди – видео

Январ ойи охирида АҚШ давлат котиби Майк Помпео собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари бўйлаб турнеси доирасида Украинада бўлди. Киевда америкалик дипломат Украина президенти Владимир Зеленский, шунингдек, ташқи ишлар вазирлари ва мудофаа вазирлари билан учрашди.

Европа ва Америка аҳолисининг учдан бир қисми Қрим Россияга тегишли, деб ҳисоблайди >>>

2014 йил март ойида Украинадаги тўнтаришдан кейин ўтказилган референдум натижасида Қрим Россия ҳудудига айланди. Россия билан бирлашиш учун Қрим Республикасидаги сайловчиларнинг 96,77 ?и ва Севастополь аҳолисининг 95,6 %и овоз берди. Москва яриморол аҳолиси халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомига тўла мос равишда Россияга демократик йўл билан қайтишга қарор қилганликларини бир неча бор таъкидлаган. Владимир Путинга кўра, Қрим масаласи бутунлай ёпилган.

Янгиликлар лентаси
0