Қурилиш ишлари режа асосида бормоқда, ҳозирда мутахассислар темир йўл коммуникацияларини созлашмоқда.
РИА Новости хабарига кўра, поездлар ишга туширилиши билан бир вақтнинг ўзида "Қрим кўприги" деб номланган оқ спиртсиз вино ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Вино Қрим ва Тамань винопазлари иштирокида яратилган бўлиб, ток новдалари бевосита Қрим кўприги яқинида етиштирилган.
Қрим кўприги - Европадаги энг давомли кўприкдир. Узунлиги 19 километрни ташкил этади. Ўтган йилнинг май ойида кўприк автомобиллар учун очилган эди. Фаолиятининг биринчи йилида Керч бўғози бўйлаб кўприк устидан беш миллионта автомобиллар ҳаракатланган.