Америкалик собиқ дипломат АҚШни Қрим Россияники деб тан олишга чақирди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишПамятник архитектуры и истории Ласточкино гнездо в поселке Гаспра в Крыму
Памятник архитектуры и истории Ласточкино гнездо в поселке Гаспра в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка дипломатик хизматининг собиқ ходими Деннис Ортблад АҚШ Москва билан муносабатларини яхшилаш учун Қримни Россия қисми деб тан олиши лозимлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Америка дипломатик хизматининг собиқ ходими Деннис Ортблад АҚШ Москва билан муносабатларини яхшилаш учун Қримни Россия қисми деб тан олиши лозимлигини маълум қилди.

“Бизнинг санкцияларидан фарқли ўлароқ натижада фойда келтирувчи Россияга нисбатан реал сиёсат ёрдамида Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатларини яхшилаш вақти келди”, - дея ёзган Деннис Ортблад “The National Interest” журналида чоп этилган мақоласида.

Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон
Захарова Зеленскийнинг “Қримни қайтариш” стратегиясига баҳо берди

Хусусан, у Москвага қарши санкцияларни қайта кўриб чиқишни ва Қрим Россияники деб тан олишни таклиф қилмоқда.

У Қрим Россия ҳудудининг қисми деб тан олиш оқилона эканини таъкидлаган, зероки ҳамиша унинг аҳолисининг асосий қисмини рус тилида сўзлашувчилар ташкил этган. Қолаверса, у Қрим ва Россиянинг тарихий бирлигига эътибор қаратган.

“Биз Қрим Россиянинг қисми бўлиб қолишини тан олишимиз керак. Унинг аҳолисини ҳамиша руслар ташкил этган”, - дея ёзган мақола муаллифи.

Қуролланиш устидан назорат ўрнатиш борасида музокараларни қайта тиклаш, НАТОнинг ролини қайта кўриб чиқиш ва Россия ва АҚШ ўртасида талабалар алмашиш дастурини фаоллаштириш Россия-Америка муносабатларининг тикланиши учун бошқа қадамлар сифатида айтиб ўтилган.

Янгиликлар лентаси
0