"Аср битими" Трамп ва Нетаньяхуга, энг муҳими - Россияга ёрдам беради

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишВстреча президента РФ В.Путина и премьер-министра Израиля Б.Нетаньяху
Встреча президента РФ В.Путина и премьер-министра Израиля Б.Нетаньяху  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Яқин Шарқда ўз геосиёсий ролини йўқотиб бораётган бир вақтда, ушбу ҳуддуда Россиянинг обрўйи кучаймоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг Москвага қисқа иш сафари мақсади Россия президенти билан аср битими деб аталмиш келишувни муҳокама қилиш бўлган. Бироқ, икки раҳбар ўртасидаги суҳбат тафсилотлари ошкор қилинмади ва Кремль таъкидлашича, АҚШнинг Фаластин-Исроил келишуви режасини таҳлил қилиш ҳануз давом этмоқда.

Тўғри, аксарият экспертлар ва кузатувчилар таъкидлашича, аслида Исроил раҳбарининг сафардан асосий мақсади Наама Иссахарни шахсан ўзи ватанига қайтариши бўлган, чунки бу унга жиддий ички сиёсий бонуслар олиб келишини кафолатлайди, бу айниқса 2 март сайловлари замирида муҳимдим.

Встреча президента РФ В.Путина с премьер-министром Израиля Б.Нетаньяху - Sputnik Ўзбекистон
Путин Исроил ва АҚШ билан "аср келишувига" рози бўладими?

Бир неча ой давомида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни совуқлаштирган Иссахар иши бўйича Россия-Исроил низоларининг муваффақиятли ҳал этилишидан фақат хурсанд бўлиш мумкин. Шунга қарамай, вазиятнинг ўзи, бу мавзу Америка-Исроил-Фаластин муаммосини якуний ҳал этиш ташаббусидан кўра устуворроқ кўринишга эга бўлганда, юз бераётган воқеаларнинг моҳияти ва ушбу "аср битими" келажаги ҳақида кўп нарса айтади.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Оқ уйнинг веб-сайтида сиёсий ва иқтисодий қисмларни ўз ичига олган тегишли 180 саҳифалик ҳужжат эълон қилинди. Шунда Дональд Трамп тайёрланган таклифлар тақдимоти ҳам ўтказилди.

АҚШ ташаббусига кейинги реакция, камдан-кам ҳоллар бундан мустасно, жуда шубҳали эди. Америка президентининг яққол нотўғри ғояларини тушуниш учун Яқин Шарқ бўйича мутахассис бўлиш ва Фаластин муаммосининг моҳиятини тушуниш шарт эмас.

Дональд Трамп Вашингтонда Беньямин Нетаньяху иштирокида "аср битими" ни тақдимоти маросимида Фаластин вакилларини бўлмаганини эслаш кифоя.

Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон Трампнинг “аср келишувини” қоралади

Бундан ташқари, Америка Қўшма Штатлари Президенти твиттерда (жумладан, иврит тилида) Исроилни қаттиқ қўллаб-қувватлаётганини билдирди.

Илгари сурилган таклифларга келсак, уларнинг кўра, янги ташкил этилган Фаластин давлати Иерусалим ҳақидаги даъволаридан бутунлай воз кечиши, шунингдек, қуролсизлантирилиши,ўз чегараларини, ҳудудий сувлари ва ҳаво майдонини назорат қила олмаслиги керак. Бундан ташқари, америкаликлар фаластинликлар учун муҳим бўлган қочқинлар масаласини инкор қилдилар.

Яъни, ҳужжат билан ҳаттоки юзаки танишишда, бу Фаластин томони учун мутлақо номақбул эканлиги аён бўлади. Ва ундаги чидаб бўлмас ва камситадиган нарсаларнинг сони ва кўлами муаллифлар буни атайлаб қилишган деган шубхага олиб келади.

Умидлар тасдиқланди. Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос таклифларни қатъиян рад этиб, уларни ишламайдиган фитна деб атади ва БМТ Хавфсизлик Кенгашига резолюцияни киритмоқчи. Туркия бу ҳужжатни "ўлик туғилган", Эрон эса "минтақа ва дунё учун даҳшат" деб атади.

Иранцы сжигают американский флаг во время демонстраций против американских преступлений в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон
Трамп ва Эрон можаросида Путин ғалаба қозонди – америка ОАВлари

Россия шарҳлар ўзини босиқлиги билан фарқланади. Унинг вакиллари ҳозиргача ушбу режадаги номутаносибликларни синчковлик билан қайд этишмоқда: хусусан, БМТдаги доимий вакил Василий Небензя Голан тепаликлари америкаликлар томонидан нашр этилган хариталарда Исроил ҳудудига берилганлигини таъкидлади, БМТ эса Исроилни Голан устидан суверенитетини тан олмайди.

Москванинг бундай реакцияси мантиқан тўғри, чунки айнан Россияни, стратегик деб атай олишимиз мумкин бўлган содир бўлаётган ҳолатда фойда олувчи деб аташ мумкин.

"Аср битими"нинг амалга ошириб бўлмайдиганлиги вазиятни кузатаётган барча мамлакатлар ва кучларга, шу жумладан назарий жиҳатдан Вашингтон ғояларига (Исроилга) ўхшаганлар учун аён бўлганлиги сабабли, Трамп асосан буларнинг барчасини айнан нима учун бошлагани борасида савол туғилиши табиийдир.

Энг машҳур версия шундайки, Америка президенти шу йўл билан унинг олдида турган тезкор вазифаларни ҳал қилмоқда. Foreign Policy журналига кўра, Оқ уй эгаси таклиф қилинган режани "ўз сайловолди кампаниясининг элементи, шунингдек, Исроил Бош вазирининг сайловолди кампаниясининг элементи" га айлантирди. Ва The Nyu-York Times иккала раҳбарнинг қўшимча муаммоларини эсга солди: Трампга қарши импичмент жараёни ва Нетаньяхуга қарши порахўрлик ва фирибгарлик айбловлари.

Нью-Йорк накануне выборов президента США - Sputnik Ўзбекистон
АҚШнинг асосий “ақлий маркази”: Россия учун баҳридан кечишимиз керак бўлган нарсалар

Шундай қилиб, Оқ уй зудлик билан ҳал қилинадиган муаммоларни ҳал қилиш учун стратегик манба - АҚШнинг мамлакат вазни ва унинг Яқин Шарқ минтақасидаги энг таъсирли куч мақоми билан товон тўламоқда. Америкаликлар қасддан амалга ошириб бўлмайдиган (ва бу маънода аҳмоқона) ва олбатта барбод бўладиган таклифларни илгари сурдилар - ва бу Вашингтоннинг стратегик муҳим йўналишдаги навбатдаги мағлубияти. Бундан ташқари, ҳозирги вазиятда, Оқ уй бу тўқнашув давомида мустақил воситачи ва ҳакамлик ролидан очиқчасига воз кечди, гарчи бу кўп ўн йилликлар давомида асосан безак бўлса ҳам, чунки умуман АҚШнинг Исроил томон позицияси ҳеч қачон сир бўлмаган. Шунга қарамай, минтақада ишлаш учун ўзига ҳос манба бўлиши учун расмий одоб қоидаларига риоя қилинган.

Натижада, "аср битими" атрофидаги барча воқеалар манфаатдор томонлар томонидан АҚШнинг геосиёсий заифлашувининг кейинги босқичи, унинг олдинги даврда ўзига олган вазифаларни бажара олмаслиги сифатида кўриб чиқилади.

Хуллас, ёғли жой эгасиз қолмайди. Бунинг устига, бир куч ўзини маъсулиятлилигини, жиддий машаққатли ишларга тайёрлигини ва ҳатто Яқин Шарқ каби ўзига хос минтақадаги энг қийин шериклар билан ҳам музокара олиб бориш қобилиятини исботлаб, ўзини аллақачон намоён қилди.

Юз бераётган барча нарса дунё кўз ўнгида Моска муқаддам АҚШнинг елкасида бўлган геосиёсий функцияларни бажаришга қодир ягона эканлигини тасдиқлайди.

Албатта, Дональд Трамп учун бу Кремльга ишлаётганлигида янги айбловларнинг муқаррарлигини англатади. Аммо бу энди Россиянинг муаммоси эмас.

Янгиликлар лентаси
0