"Бой пенсионер ва камбағал ҳамшира" тизими келажакда ишламай қолиши мумкин - эксперт

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишЧемпионат WorldSkills Kazan 2019
Чемпионат WorldSkills Kazan 2019 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Камбағал давлатлар аҳолисининг қариб бораётгани - келажакда инсониятнинг энг катта муаммосига айланиши мумкин - эксперт.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Ўсиб бораётган тенгсизликни ташвишлантирувчи омиллардан бири бу аҳолининг қариши ва меҳнатга лаёқатли ёшидан чиқиши муносабати билан парваришга муҳтож одамлар сонининг кўпайиши дир деб ҳисоблайди россиялик эксперт Виктор Мараховский.

Билл Гейтс таомномаси: дунёнинг энг бой одами нима тановул қилади

Хусусан, парваришга муҳтож одамлар сони 2015 йилда 2,1 миллиард бўлган бўлса 2030 йилга келиб 2,3 миллиард бўлиши кутилмоқда.

Ҳақиқат шундаки, тахминан йигирма беш йил олдин, Шимолий Яримшар мамлакатлари туғилишнинг пастлиги сабабли аҳолининг камайиши истиқболи вужудга келди ва "бизнинг фабрикаларимизда ким ишлайди ва қарияларимиз билан бирга ким ўтиради" деган савол пайдо бўлди, унга тез ва тинчлантирувчи жавоб топилди.

Жавоб қуйидагича эди: камбағал мамлакатлардан келган муҳожирлар фабрикаларда ишлашади ва фабрикаларнинг ўзи ҳам автоматлаштирилади. Қарияларга қарайдиганлар ҳам камбағал мамлакатлардан бўлади. У мамлакатлардагилар "қуён каби" тез кўпайишади. Шундай қилиб, меҳнатга лаёқатли ёш қўллар бутун дунё учун етарли бўлади.

Генеральный директор Amazon Джефф Безос - Sputnik Ўзбекистон
Forbes АҚШда энг бой кишининг исмини эълон қилди

Бошқача қилиб айтганда, "камбағаллар биз учун ишлайдилар ва биз европаликлар ва шимолий америкаликлар, керак бўлганда арзон ишчи кучини олиб кириб бундан даромад топадиган миллат бўламиз", - деган тушунча асосида иш кўриш бошланди.

Чорак асрдан ўтиб, бундан тизим ҳар жиҳатдан муваффақиятсизликка учрай бошлади. Биринчидан, камбағал дунёда ҳам "ишлайдиган қўлларни" туғишни камаймоқда. Маълум бўлишича, камбағал мамлакатлар "аҳолиси қуёндек кўпаяди" деган тушунча бу шунчаки бир стереотип. Украина, Молдова, Албания анча камбағал, аммо насл бермаяптилар.

Туғиш даражаси, шу жумладан Африкада ҳам пасаймоқда, чунки урбанизация даражаси, аёллар орасида билим даражаси ва контрацептив воситалардан фойдаланиш даражаси ошмоқда. Оддий қилиб айтганда, африкаликлар, худди европаликлар сингари, "қашшоқликка насл беришни" хоҳламай қолдилар, аксинча кам сонли оила сифатида истеъмол сифатини оширишни хохлашмоқда.

Научный директор Германо-российского форума Александр Рар - Sputnik Ўзбекистон
Янги дунёни Осиё яратмоқда, Европа эмас - Валдай клуби эксперти

Худди шундай тушунча Шарқий Осиё, араб давлатлари, Испания ва бошқа мамлакатларга ҳам кириб келмоқда.

Бу шуни англатадики, "бой-пенсионер" ва "камбағал-ҳамшира" давлатлар бўлган дунё схемаси ишламай қолиши мумкин. Чунки 21 асрнинг ўрталарига келиб камбағал халқларнинг кам сонли меҳнатга лаёқатли авлодларида кекса ота-оналари бўлади ва уларга кимдир қараши керак бўлади.

Оддий қилиб айтганда, ҳозирча бой давлатнинг ўртамиёна фуқароси учун шартли "Эсмералда" ҳамширасини ёллашга имкон бор. Бироқ, 30 йилдан сўнг, камбағал мамлакатдан келган ҳамшира бадавлат мамлакатлардаги қарияларнинг аксарияти учун жуда қимматга тушиши мумкин. Ва уларнинг болалари ва набиралари эса етарли бўлмайди.

Келажакда бундай одамлар кўпаймаслиги аниқ. Аксинча бўлиши мумкин. Бу ҳақда, эҳтимол, Давосда айтилмайди, чунки у ерда ўзига яраша атмосфера бор.

Статистик маълумотларга кўра, дунёда бойлар ва камбағаллар орасида тенгсизлик даражаси тобора ортиб бормоқда. Oxfam ташкилоти 21 январ куни эълон қилган маълумотларга кўра, дунёнинг энг бой 1% аҳолиснинг даромади қолган 99% аҳолининг даромадидан кўп экан. Бундай бўлишига сабаб бой кишилар ва корпорацияларнинг йил сайин тобора камроқ солиқ тўлаётганида деб ҳисоблайди ташкилот. Шунингдек, инсониятнинг тенг ярми кунига атиги 5,5 доллар эвазига яшайди. 735 миллион энг қашшоқ аҳоли эса - кунига 2,16 доллар эвазига яшайди. 

 

Янгиликлар лентаси
0