ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Microsoft компанияси асосчиси, Билл Гейтс 16 йил давомида дунёнинг энг бой одами бўлган. Бугунги кунда унинг бойлиги 96,5 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Хўш шундай бадавлат одам ҳар куни қандай овқатлар тановул қилади деб ўйлайсиз? Балким унинг диетаси фақат қора икра, лобстер ва шампан виносидан иборатдир?
Аслида ундай эмас, деб ёзади Россиянинг "Гастрономъ" нашри. Яқинда Билл Гейтс ҳақида чиққан кичик ҳужжатли фильмда айтилишига кўра, унинг севимли овқати бу – гамбургер. Шунингдек у мол гўштидан тайёрланган овқатларни хуш кўриши айтилган. Ҳа аймоқчи у ҳеч қачон нонушта қилмас экан. Кун давомида Гейтс бир неча маротаба ёнғоқ истеъмол қилар ва жуда кўп кофе ичар экан.
Шунингдек, бугунги кунда Билл Гейтс озиқ овқат соҳасида янги бизнесга асос солган. У америкада Beyond Meat номли компанияга пул тиккан. Ушбу компания лаборатория шароитида гўшт яратиш билан шуғулланади. Сунъий гўшт нухат оқсили ва рапс ёғидан тайёрланади. Лаборатория гўшти ҳиди, таъми ва кўринишидан ҳақиқий гўштга ўхшайди. Бугунги кунда у дунёнинг турли мамлакатларида сотилмоқда, лекин унинг нархи энг қиммат “мармар мол гўшти” билан тенг, дейилган хабарда.