Ливия қўмондони Москвада тинчлик шартномасини имзоламади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишВстреча главы МИД РФ С. Лаврова с командующим Ливийской национальной армией Х. Хафтаром
Встреча главы МИД РФ С. Лаврова с командующим Ливийской национальной армией Х. Хафтаром - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ливия мухолифат кучларидан бири, Миллий армия қўмондони Халифа Хафтар Москвада тайёрланган тинчлик шартномасини имзоламади.

ТОШКЕНТ, 14 январ - Sputnik. Ливия Миллий Армиясининг қўмондони маршал Халифа Хафтар Москвадаги учрашув натижалари бўйича Файёз Сарражнинг Триполи ҳукумати билан сулҳ битимини имзоламади, дея хабар беради Ливия манбаси РИА Новостига.

Ситуация в Ливии - Sputnik Ўзбекистон
Ливия можароси юзасидан Москвада учрашув ўтказилади

Аввалроқ Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров якуний ҳужжатга можаронинг бир неча томонлари (шу жумладан Сарраж ва Олий давлат кенгаши раҳбари Холид Мишри) имзо чекканини айтган эди, аммо Хафтар қўшимча вақт талаб қилди.

Келишув лойиҳасида айтилишича, тарафлар томонидан барқарор сулҳ учун алоқа линиясини белгилашга келишиб олинди, ҳамда, мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича иш олиб боришади.

Ўтган ҳафта Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Тойиб Эрдўғон Ливия бўйича муштарак позицияни келишиб олдилар, ўт очишни тўҳтатиб, дарҳол музокаралар учун кўришишга чақирдилар. Душанба куни Хафтар ва Сарраж Москвага етиб келдилар.

Ливиядаги вазият

2011 йилда АҚШ ва НАТО бошчилигидаги халқаро коалиция Ливияда амалиёт ўтказди, натижада Муаммар Қаддафийнинг ўлдирилди ва 40 йилдан кўпроқ вақтдан бери мавжуд бўлган тузум ағдарилди.

Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Алексей Пушков. - Sputnik Ўзбекистон
Пушков: АҚШ “ИД” учун Ливия “дарвозасини” очиб қўйиб, энди унга қарши курашмоқчи

Шундан сўнг мамлакатда кескин инқироз бошланди. Шарқда Тобрук шаҳрида парламент халқ томонидан сайланади. Уни Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси (ЛНА) қўллаб-қувватлайди. Ғарбда, Триполида, Сарраж бошчилигидаги БМТ ва Европа Иттифоқи кўмаги билан Миллий келишув ҳукумати (ПНС) ташкил этилган.

Иккита ҳокимият ва хавфсизлик тизимининг қулаши қуролли қўзғолончи гуруҳлар ва террористик ташкилотларнинг фаоллигини ошишига олиб келди. Марказлаштирилган ҳокимият ва бирлашган армия йўқлиги сабабли Ливия контрабанда марказига, шунингдек, ноқонуний муҳожирларнинг Африкадан Европага ўтиш жойига айланди.

2019 йил 4 апрелда Ҳафтар Триполига "террористлардан озод қилиш" учун ҳужум бошлади. Ҳукуматга содиқ бўлган қуролли кучлар "Ғазаб вулқони" операцияси бошланганини эълон қилишди. Сўнгги бир неча ой ичида бир неча юзлаб одамлар ҳалок бўлди ва минглаб одамлар жароҳатланди.

Янгиликлар лентаси
0