ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Қўшма Штатлар “Ислом давлати” террорчиларига Ливияга бостириб киришлари учун шароит яратиб бериб, эндиликда, жангариларга қарши курашмоқчи бўляпти, деб таъкидлади Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Алексей Пушков Twitterдаги микроблогида.
"АҚШ Ливияга бостириб киришга тайёргарлик кўряпти – бу сафар у “ИД”га қарши курашмоқчи. Аввалига давлатни барбод қилди ва радикал кучлар учун “дарвозаларни” очиб қўйди, мана энди эса, уларга қарши курашади", — деб ёзади сиёсатчи.
Бундан сал олдин, Калифорнияда ўтказилган матбуот-анжуманида АҚШ Ливияда ҳарбий операцияларни амалга ошириши мумкинми, деган саволга президент Барак Обама Вашингтон “ИД”ни дунёнинг исталган нуқтасида таъқиб қилишини маълум қилган эди.