ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. Ливия миллий келишув ҳукумати (ПНС) раҳбари Файёз Саррож ва Ливия миллий армияси (ЛНА) қўмондони маршал Халифа Ҳафтар ҳамда Ливиянинг бошқа партиялари вакиллари душанба куни Россия ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари ва Мудофаа вазирлиги раҳбарлигида Москвада йиғилишади. Бу хақда Россия ТИВда РИА Новостига хабар берилди.
"Истанбул саммитида эълон қилинган Россия Федерацияси ва Туркия президентларининг ташаббусини амалга ошириш доирасида, бугун Москвада Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари ва мудофаа вазирликлари раҳбарларининг шафеълигида Ливия ички тарафлар учрашуви бўлиб ўтади ... Саррож, Ҳафтар ва Ливиянинг бошқа томонлари вакилларнинг ушбу учрашувда иштирок этиши кутилмоқда”, - деб баёнот берилди идорада.
Аввалроқ Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ливия бўйича ягона позиция билан чиқишган ва барча томонларни 12 январ ярим тундан бошлаб ўт очишни тўхтатишга ва музокаралар столига ўтиришга чақиришган эди.
Хафтар бу ташаббусни олқишлади ва у ўз армияси ўтган йилнинг апрел ойидан бери олиб бораётган Триполига ҳужумни давом эттиришга ваъда берди.
Ўз навбатида, Ливия ПНС раҳбари Фаез Сарраж ҳам ЛНА кучлари олиб чиқилгандан кейин юзага келадиган сулҳ таклифини қўллаб-қувватлади.
2011 йилда Ливия Қаддафий ўлдирилганидан кейин ягона давлат сифатида амал қилмай қўйган. Ҳозирда мамлакатда икки ҳокимият ҳукмронлик қилмоқда. Шарқда ҳалқ томонидан сайланган парламент бошқармоқда, ғарбда эса пойтахт Триполида Сарраж бошчилигидаги БМТ ва Европа Иттифоқининг кўмагида шаклланган Миллий келишув ҳукумати бошқаради. Мамлакат шарқидаги ҳокимият мамлакат пойтахтини эгаллаб олишга уринишни тўхтатмаётган Ливия Ҳафтар миллий армияси билан ҳамкорлик қилмоқда, бу.
Январ ойи бошларида Триполи турк ҳарбийлирининг биринчи гуруҳи келганини маълум қилди.
Аввалроқ Sputnik радиоси Триполи мамлакат ғарбида сулҳ эълон қилганини хабар қилганди.