ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ноябрь ойининг охирида Татаристон президенти Рустам Минниханов Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилди REGNUM АА.
Шунингдек, Татаристон ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари орасида бизнес-форум ташкил қилиш, унинг натижаларига кўра Ўзбекистон ва Татаристон ҳудудлари орасида ҳамкорлик шартномалари имзолаш режалаштирилган.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон ва Татаристон ҳамкорлигини асословчи бир неча ҳужжатлар бор. Тошкентда 1992 йилдан буён Татаристон ваколатхонаси фаолият юритиб келмоқда.
Ўтган йил давомида Татаристон ва Ўзбекистон орасида товар айирбошлаш 57%га ошиб 146 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Татаристоннинг етакчи корхоналари "КамАЗ», "ТАИФ", "КМПО", "Позис" шунингдек ПАО "Татнефть" корхонали билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Татаристон ОТМларида 3000 дан ортиқ ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Татаристондаги ўзбеклар миллий-маданий автономиясида 8,8 минг аъзо бор.