ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Россия Давлат думаси депутати, МДҲ масалалари бўйича қўмита аъзоси Ирек Зиннуров Ўзбекистон-Россиямуносабатлари регионал даражада қай тарзда ривожланаётгани ҳамда Ўзбекистон ва Татарстон делегацияларининг ўзаро борди-келдиларининг илк муваффақиятлари ҳақида сўзлади.
"Татаристон республикасидан Россия давлат думаси депутати сифатида ушбу регионнинг тараққиётини диққат билан кузатиб келмоқдаман. Хусусан, бизнинг туризм вазиримиз билан суҳбатда бўлдим, ва у менга ҳозирда ушбу соҳада Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида ажойиб муносабатлар шаклланганлигини таъкидлаб ўтди. Биз ҳамкорликдаги лойиҳаларимизни ривожлантирмоқдамиз, бизнинг фуқароларимиз орасида Ўзбекистонга дам олгани бораётганлари сони кўпаймоқда, сизларнинг фуқароларингиз ҳам бу ерга тез-тез келишмоқда. Ўтган йил Казан шаҳрини 2 миллиондан зиёд туристлар зиёрат қилган бўлса, улар орасида ўзбекистонликлар сони анчагина. Туристик оқим бўйича бундай алмашинувлар сизлар учун ҳам бизлар учун ҳам фойдали", — деб таъкидлади Зиннуров.
Депутатга кўра, ҳамкорликдаги лойиҳалар, шунингдек, шу кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган ўзбек-россия ёшлар форуми сингари тадбирлар қардош халқлар ўртасидаги дўстликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади ва олдинда турган умумий масалаларни ҳал этишга ёрдам беради.