Дўстлик ва бағрикенглик: Тошкентда "Марказий Осиё - умумий уйимиз" анжумани ўтказилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународная конференция "Центральная Азия - наш общий дом"
Международная конференция Центральная Азия -  наш общий дом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Бағрикенглик ҳафталиги доирасида "Марказий Осиё - бизнинг умумий уйимиз" халқаро анжумани бўлиб ўтди. Тадбир давомида экспертлар келгусида минтақада ахил қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Марказий Осиё давлатлари экспертлари Тошкентда миллатлараро алоқалар ҳамда маданий-гуманитар лойиҳаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Празднование Курбан-Байрама в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда диний муассасаларни рўйхатга олиш соддалаштирилади

Форумда чет эл дипломатлари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, шунингдек, миллатлараро муносабатлар соҳасидаги экспертлар ва чет элдаги ўзбек миллий маданий марказлари раҳбарлари иштирок этди.

Учрашув кун тартибидан - Марказий Осиё давлатларининг маданий-гуманитар соҳада алоқаларини кенгайтириш масалалари, ўзаро ҳамкорликда халқ дипломатияси институти ролини кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлар билан шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

"Россотрудничество" раҳбари ўринбосари Михаил Брюханов тадбир давомида Sputnik мухбири билан суҳбатда ушбу масалага барча катта қизиқиш билдирилаётгани, демак-ки ушбу йўналишда самарали ишларни амалга ошириб, ўзаро манфаатли натижаларга эришиш мумкин, дея умид билдирди.

"Мен бу анжуманда Марказий Осиёдан кўплаб дўстларимни учратдим, улар бой тарих ва маданиятга эга бу минтақада ишлашга, мулоқот қилишга ва узоқ муддатли дўстона, гуманитар муносабатларни ўрнатиш учун қандайдир ечимлар топишга тайёр", - деб таъкидлади Брюханов.

Фрагмент Капитолия Вашингтона - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Ўзбекистонни "диний эркинликдаги ҳуқуқбузарликлар" учун кузатув рўйхатига киритди

Брюханов фикрига кўра, бундай форматдаги мулоқот ўта фойдали ва шу боис, бу каби форумлар келажакда минтақанинг бошқа мамлакатларида ҳам ўтказилишига умид бор.

Тадбирни очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматов бундай учрашувнинг долзарб эканлигини таъкидлади.

"Кескинлик давом этаётган дунёда миллатлараро мулоқот, бағрикенглик ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш жуда муҳимдир. Ахир, бизнинг минтақамиз асосан умумий маданият ва динга таянади. Ҳа, тараққиётга тўсқинлик қиладиган даврлар ва омиллар мавжуд эди – келишилмаган чегаралар, сувдан фойдаланиш муаммолари ва транспортдаги зиддиятлар. Аммо жуда қисқа вақт ичида президентимизнинг Марказий Осиёга қаратилган сиёсати туфайли деярли барча долзарб масалаларни ҳал қилишга муваффақ бўлдик”, - деди ТИВ вазир ўринбосари.

Встреча посла США по религиозным делам в комитете Мусульман Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ диний эркинлик бўйича элчиси ЎМИ раҳбарлари билан учрашди

Унинг таъкидлашича, асосий масалалар бўйича ростгўй мулоқот ушбу минтақани янада ривожлантиришга ёрдам беради, нафақат маданий ва гуманитар муаммоларни, балки халқаро ва миллатлараро муносабатлар билан боғлиқ бўлган иқтисодий ва сиёсий муаммоларни ҳам ҳал қилади.

Сўзга чиққан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори академик Акмал Саидов айнан Ўзбекистон 23 йил муқаддам БМТда бағрикенглик куни тасдиқланиши бўйича декларация қабул қилиниши лозим, деган ташаббусни илгари сурган мамлакатлардан бири бўлганини ва энди Бағрикенглик куни 16 ноябрда нишонланиши ҳақида гапирди.

"Ўзбекистон миллий бағрикенглик билан ажралиб туради, чунки асрлар давомида ўнлаб халқ ва миллат ушбу ҳудудда яшаб келган. Диний жиҳатдан ҳам, республика бағрикенглик намунаси бўлиб қолмоқда – жами 16 та диний конфессиялар битта давлатда яшаб келмоқда. Ислом, христиан, иудаизм, буддавийлик ва бошқа диний таълимотлар бу ерда ўзларини қулай ҳис қилмоқдалар,” – деб таъкидлади академик.

Худоберди Холикназар директор центра стратегических исследований при президенте Республики Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон
Энг долзарб масала минтақада диний экстремизм таҳдидларига қарши курашиш - Холиқназар

Асрлар давомида бундай конфессиялар палитраси Европанинг турли даврларида бўлгани каби, миссионерлик ва мажбуриятсиз, табиий тинч йўл билан шаклланган.

Ўз навбатида, Қозоғистон халқлари ассамблеяси раисининг ўринбосари Жансейт Тумебаев тарихий жиҳатдан Марказий Осиё минтақасида умумий жиҳатлари кўп эди – тили, дини ва турмуш тарзи.

“Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳар доим минтақавий интеграцияни қўллаб-қувватлагани бежиз эмас, табиий, инсоний ва саноат ресурсларидан фойдаланган ҳолда минтақани ва унга кирувчи давлатларни ривожлантирамиз”, - деди Тумебаев.

Шунингдек, у Қозоғистондаги миллатлараро сиёсат тажрибаси билан ўртоқлашди, таъкидлашича, ҳозирги кунда республикада 600 мингга яқин ўзбеклар ва минтақанинг бошқа мамлакатларидан бир неча ўн минглаб вакиллар истиқомат қилаётганини қайд этди.

“Биз уларни ўзимизни ва бегоналарга ажратмаймиз – улар барчаси бир мамлакат фуқаролари. Биз мунтазам равишда умумий тадбирлар ўтказилади: Қозоғистонда Ўзбекистон йили бўлган, энди бу ерда Қозоғистон йили бўлмоқда. Нур-Султонда учинчи марта шоир Алишер Навоий шарафига адабий ўқишлар ўтказилмоқда. Бундай тадбирлар халқларимизни янада кўпроқ жипслаштиради” – дейди қозоғистонлик вакил.

 

Сэм Браунбэк - посол США по религиозным делам - Sputnik Ўзбекистон
АҚШнинг диний эркинлик бўйича элчиси Ўзбекистонга келди

Тантанали маросимдан сўнг тематик сессиялар бўлиб ўтди. Биринчиси минтақада миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланди. Иккинчиси иштирокчилар Марказий Осиёда диний бағрикенгликни таъминлаш муаммоларини муҳокама қилдилар.

Тадбир доирасида миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик муносабатлари қўмитаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ва миллатлараро муносабатлар бўйича давлат агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Бундан ташқари, форум меҳмонлари Самарқандга ташриф буюриб, тарихий обидалар билан танишдилар, шунингдек, миллий маданий марказлар вакиллари билан учрашдилар.

Янгиликлар лентаси
0