Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёт парки техникани етказиб бериш диверсификациясининг ўзига хос хусусиятини акс эттиради: Россияда ишлаб чиқарилган Ми-35 оғир зарба вертолётлари ва Airbus Helicopters фирмасининг енгил кўп нишонли AS-532 (ҳарбий-транспот) вертолётлари каттагина миқдорни ташкил қилади.
Гар Россиянинг Ми-35М ўзининг жанговар зарба хусусиятида етакчи деб тан олиниб, ҳеч қандай савол туғдирмаса, АS-532 транспорт вертолёти борасида ҳамма нарса тушунарли эмас.
Forecast International таҳлилий нашр маълумотларига кўра, Ўзбекистон АS-532 вертолётларига иккинчи буюртмани жойлаштирган. Тошкент Eurocopter France (айни вақтдаги Airbus Helicopters - Airbus Group концерни шўба корхонаси) билан 8 дона AS-332 Super Puma ҳарбий транспорт вертолётлари ва саккиз дона енгил AS 350 Ecureil вертолётларини етказиб бериш бўйича биринчи шартномани 2013-йилда имзолаган (шартнома суммаси 180 миллион еврога этиши мумкин).
Airbus Helicopters вертолётларининг Марказий Осиёга сафари осон кечмади. 2014 йил ёзда Ўзбекистонга икки дона AS-350 Ecureil енгил транспорт вертолётлари етиб келди, қолганлари армия ўқув машғулотларида 2016 йил февралда "кўриниш берди". Шартнома ижроси Германиядан шериклар томонидан, эҳтимол, сиёсий сабабларга асосан кечиктирилди. Аммо 2019 йилга келиб, Ўзбекистон англашув меморандумини имзолади, ҳужжатга кўра, энди Airbus Helicopters компаниясидан 30 донага яқин кўпнишонли AS-550 Fennec русумидаги вертолётларни харид қилиш мумкин эди.
Тор ихтисослик
Бугун Ўзбекистон ҲҲК 73 дона вертолётга эга бўлиб, улардан 25 таси - зарба берувчи вертолётлардир. Ҳарбий-транспорт вертолётларининг камида ярмини Airbus Helicopters компанияси етказиб берди.
AS-332, AS-350, AS-532 русумидаги вертолётлардан иборат салмоқли паркнинг маълум бир (ҳеч бўлмаганда хизмат кўрсатиш бўйича) етказиб берувчига тобелигини ҳамда Ўзбекистон Германия ва Франция билан ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантиришини белгилаб беради.
Қурол ва техника имкониятлари қўшинлар тактикасини шакллантиради. Ушбу боғлиқлик эвазига Тошкент қандай жанговар опцияларга эга бўлмоқда?
Вертолётлар чемпионлик хусусиятига эга эмас. Сал олдин ёдга олинган Eurocopter AS550 Fennec вертолётлари турли мамлакатлар армиялари томонидан асосан ҳудуд разведкаси, махсус операциялар, қидирув-қутқарув операциялари, шахсий таркибни ташиш (4 нафар ҳарбий хизматчини, икки учувчидан ташқари), шунингдек, умумий оғирлиги 1030 килогача бўлган юкларни ташишда ишлатилади.
Модификациясига қараб, учар қурилма 20 мм авиация тўпи (7,62 мм ёки 12,7 мм калибр ўқ), рақибнинг қуролли бўлинмаларига қарши ва енгил зирҳли техникасини йўқ қилиш учун бошқариладиган ва бошқарилмайдиган ракеталар билан жиҳозланиши мумкин.
Бироқ, очиқ тўқнашувларда зирҳ йўқлиги сабабли, Eurocopter AS550 Fennec, қоидага кўра, иштирок этмайди.
Умуман олганда, Airbus Helicopters вертолётлари технологик жиҳатдан тенг рақиб (мустамлака менталитетидан мерос) билан шиддатли жанглар учун яратилмаган.
Вертолетларнинг олдинги версиялари фуқароларни ташиш ишларида ўзини яхши намоён этди. Мисол учун, AS-332 Super Puma (ҳарбий варианти 1990 йилда AS-532 Cougar, ребрендингдан кейин - Airbus Helicopters H215 дея ифодаланган) деярли ярим аср давомида ўнлаб мамлакатларга етказиб берилган. Айниқса, денгиз устидан учишда ўзини яхши кўрсатган (480 км масофада жойлашган нефт қазиб олувчи денгиз платформаларига хизмат кўрсатиш ишларида).
Бундай машиналар Марказий Осиёда энг кучли бўлган Ўзбекистон армиясига керакми ёки йўқ (Global Firepower рейтингига кўра) - бу катта масала.
Қандай бўлмасин, яқин ўн йилликда Тошкент қайта қуролланиш учун 7 миллиард доллар сарфлашни режалаштирмоқда ва Airbus Helicopters минтақа бозори учун курашни давом эттиради.
Жанговар қўлланиш
Сўнгги ўн йилликлардаги Франция-Германия компаниясининг темир "Пума"лари ҳарбий можароларда иштирок этди, аммо ердан бўладиган зарбаларга жуда заифлиги сабабли катта шон-шуҳрат қозона олмади. Масалан, Қувайт Ҳарбий-ҳаво кучлари 1990 йилда Қувайт-Ироқ ўртасида икки кун давом этган ҳарбий можарода 3 дона AS-332 Super Puma вертолётларини бой берди. "Чўл қалқони" номли операция вақтида Саудия Арабистони Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган яна бир "суперпума" қулади.
Анголага босқин вақтида Жанубий Африка армияси 5 дона SA-330 Super Pumа ва 3 дона SA-316 Alouette III вертолётларини йўқотди.
Бу машиналар зенит зарбаси ("Стрела-2М", ЗСУ-23-4 "Шилка", ЗРК "Стрела-1", "Стрела-10", "Оса") дош бера олмади ва кўпинча ўқ зарбаларидан тешилган, экипаж аъзолари ўлдирилган ва жароҳат олган ҳолатда қайтар эди. Вертолётларнинг янги авлоди аввалгиларининг асосий (конструктив) нуқсонлари - экипаж ҳимоясизлиги, паст жанговарлик хусусият сингари камчиликларни мерос қилиб олган эди.
Таққослаш учун, Россиянинг кўпнишонли Ми-17В-5 вертолёти (Ми-8нинг экспорт аналоги) жанговар ҳолатда анча ишончли, унга техник хизмат кўрсатиш ҳам осон, қолаверса, кенг кўламли вазифаларни бажариш борасида дунёда тенгсиздир.
Модификациялар ва ишлаб чиқарилган машиналар сони бўйича ҳам жаҳон рекордчиси ҳисобланади – 12 минг дона (Airbus Helicopters компанияси сентябр ойида бир неча ўн йилликда эндигина Super Puma оиласига мансуб 1000-вертолетни етказиб берганини эълон қилган эди)
Ми-17В-5 турли иқлим шароитларида жанговар операцияларни амалга ошира олади, 4 тоннагача фойдали юк (ёки қуролланган 24 жангчини) ташишга қодир. Россия машинаси қўшинларни зарба бериш томондан қўллаб-қувватлаш, десант етказиб бериш, ўқ-дорилар захирасини ташишда хизмат кўрсатиши мумкин. Эътиборга молик жиҳати, америкаликлар 2011 йил (тоғ ва чўлларда шиддатли жанг ўтказиш мақсадида) афғон армияси учун 63 та Ми-17В-5 вертолётларини сотиб олган ва бунинг учун 1,3 миллиард долларни аяшмаган эди.
Фикримча, Россияда ишлаб чиқарилган бузилмайдиган кўпнишонли вертолётлар Ўзбекистон армиясига Airbus Helicopters маҳсулотидан кўра кўпроқ мобиллик ва наф келтирган бўларди.