Фойдаланишда бўлган - АҚШ Украинага қандай катерлар "совға қилди"

© Пресс-служба президента Украины / Медиабанкка ўтишПередача Украине катеров береговой охраны класса Island
Передача Украине катеров береговой охраны класса Island - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Украина денгиз флотига 30 йил фойдаланишда бўлган, корпус дефекти билан консервацияга чиқарилган катерларини етказиб берди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Ҳеч қандай АҚШ ҳарбий ёрдам Украинага Россия билан яхши қўшничилик муносабатларининг ўрнини боса олмайди, деб ёзади РИА Новости колумнисти Александр Хроленко.

Украина денгиз кучлари Дунё океанига янги қадам қўйди – 9 ноябрь куни АҚШ томонидан етказиб берилган патрул катерларининг синови бўлиб ўтди. Икки дона Island  турдаги қўриқлаш катерлари Ocean Freedom номли юк ташиш кемасида етказиб берилди. Украинада катерларга — Р 190 "Старобельск" ва Р 191 "Славянск" номлари берилди.

Захарова: США превращают космос в новое поле военных действий - Sputnik Ўзбекистон
Захарова Украина мудофаа вазирининг Россия билан уруш ҳақидаги сўзларига жавоб берди

Ушбу катерлар олдин АҚШ қирғоқ қўриқлаш бўлинмаларига тегишли бўлиб, Cutters Drummond ва Cushing деб номланган. Украинага юборилишидан олдин улар АҚШда 30 йил хизмат қилган.

Киев Island турдаги ушбу катерлар қирғоғини назорат қилиши ва НАТО кемаларини қўллаб-қувватлаш учун Ўрта-ер денгизига ҳам чиқиши мумкин деб ҳисоблашади.

"Старобельска" ва "Славянска" денгизга илк чиқиши АҚШ президенти маслаҳатчиси Роберт О'Брайеннинг “АҚШ Украинага доимий равишда ҳарбий ёрдам кўрсатмаслиги ва Киев Москва билан келишиб олишига умид қилаётгани” ҳақидаги баёноти билан бир кунда содир бўлди.

2014 – 2019 йиллар давомида АҚШ Украинага  1 миллиарддан ортиқ маблағга ҳарбий ёрдам кўрсатди. 2018 йилда йиллик ҳарбий ёрдам миқдори 350 000 доллар миқдорида белгиланган бўлса, 2019 йилда ушбу ёрдам миқдори 250 миллион доллар миқдорида чекланди.

Ўтган йил охирида Вашингтон Украина учун ажратилган 400 миллион доллар ёрдамни “музлатиб” қўйгани ҳам АҚШ Украинага унчалик истамай ёрдам бераётганини кўрсатади.

“Жанговар” қайиқлар

АҚШнинг қирғоқни қўриқлаш хизмати Мудофаа вазирлигига қарашли бўлмай, у кўпроқ полиция ва божхона масалалари билан шуғулланади. Уларнинг сўнгги қаҳрамонликларидан бири бу 7 тонна контрабанда кокаин ортилган қайиқни қўлга олиши бўлган эди.

Президент РФ Владимир Путин и федеральный канцлер ФРГ Ангела Меркель  - Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Меркел Украина орқали газ транзитини муҳокама қилди

Қирғоқ қўриқлаш хизматининг ҳуқуқни сақлаш органи эканлиги уларнинг қайиқларининг техник ва тактик хусусиятларини чеклаб қўяди. Денгизда узоқ сузиш ва жанг қилиш – Island қайиқларининг иши эмас. Шунинг учун ҳам Украинанинг бўлажак “океан флоти”ни Одессага бошқа кемага ортиб олиб келишган.

Қирғоққа яқин ҳудудларда (500 милгача) жанг қилишга мослашган денгиз қайиқлари мамлакат асосий денгиз ҳарбий кучларини – ракета ташувчи ва сув ости кемаларини ишга туширишда қулай шароитлар яратиш мақсади учун хизмат қилади. Лекин Украинага берилган ушбу кемалар учун бундай вазифаларни амалга ошириш амри маҳол. Уларинг корпуси бунинг учун етарлича мустаҳкам эмас, синов вақтида катта тезликда ёрила бошлаган.

Island катерининг сув сиғими 169 тоннани, узунлиги 34 метрни, кенглиги – 6,4 метрни, энг катта тезлиги – 28 узелни ташкил қилади. Кема экипажи 16 кишини автоном сузиш муддати – 5 суткани ташкил қилиши мумкин. Катер 25-ммли автоматик пушка (Mk 38 Mod 0 Bushmaster)ва иккита 12,7-мм пулеметлар (М2НВ)билан жиҳозланган.  

Шунингдек, катер бортида AN/SPS-73 радиостанцияси  ва пуфлама лодка бор. Ушбу аслаҳа наркотиклар контрабандаси ёки ноқонуний миграцияга қарши курашда етарли бўлиши мумкин, лекин НАТО кемаларига ёрдам бериш учун “Ўрта ер денгизига чиқиш”га камлик қилади.

Катерларни замонавий қурол-аслаҳа мина жойлаштирувчи ёки ракета модуллари ҳамда замонавий радиостанциялар билан қайта жиҳозлаш - ўта мураккабдир. Россиянинг Қора денгиз флоти олдида бу маъносиз машғулотдир.

Шартли бепул

Украина ҳарбий-денгиз кучлари ўз таркибида зарба берувчи кемаларга эга эмас. Кема қуриш борасида жиддий режалар ҳам йўқ. Уларнинг ягона "Гетман Сагайдачный" номли фргеати ҳеч қчон ремонтдан чиқмайдигандай кўринади. Қадимий  Island турдаги катерлар Украинани “денгиз ҳукумдорига” айлантира олмайди. Американинг ушбу совғалари фақат майда иғволарни амалга оширишга ҳамда Украина бюджетидан улкан маблағларни харажат қилишга ярайди холос.

Военная техника перед ночной репетицией парада Победы - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Россияни ҳарбий жиҳатдан хатарли, деб эълон қилди

АҚШ “совға қилган” ушбу икки катер Украина бюджети учун 10 миллион долларга тушди. Ҳар бири 5 миллиондан. Ушбу харажатлар ичига – консервациядан чиқариш, қўшимча ускуналар ўрнатиш, экипажни ўқитиш ва бошқа ишлар киради.

Қолган 4та катер учун ҳам Киев 20 миллион доллар тўлаши керак бўлади. Шу билан бир вақтда ушбу катерлар янги ва ишончли эмас, улар 2017 йилда корпусида нуқсон пайдо бўлганлиги туфайли сафдан чиқарилган. Сўнгги бор таъмирланиш эса 2012 йилда амалга оширилган.

Одатда бундай эски катерлар металломга топширилиши керак, лекин тадбиркор америкаликлар утилизация учун харажат қилмай, бундай катерларни арзон нархларда ўз иттифоқдошларига сотишни ўрганиб олишган. 2015-2017 йилларда ана шундай катерлардан 3тасини Покистон, 2тадан Грузия ва Коста-Рика харид қилган эди.

НАТОнинг ҳар йили Россияга қарши қаратилган Sea Breeze ўқув машғулотларида малайлардек иштирок этиш ёки АҚШ Қирғоқ қўриқчиларининг “эскисини кийиш” билан денгизда қаҳрамонлик кўрсатилмайди. “Кичик ҳамкорлар” Вашингтон ҳайрихоҳлигидан исталган вақтда маҳрум бўлишлари мумкин. (Сурия қурдларини эсга оламиз). Фақатгина Россия билан яхши қўшничилик муносабатлари уларни ҳар қандай қуролдан кўра яхшироқ ҳимоя қилади.

Янгиликлар лентаси
0