ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркел телефон орқали Украина орқали газ транзити масаласи юзасидан фикр алмашишди. РИА Новости хабарига асосан.
Етакчилар Брюсселда бошланган навбатдаги уч томонлама Россия - Европа иттифоқи - Киев маслаҳатлашувлари доирасида суҳбат ўтказди.
Россия газини Украина орқали етказиб бериш ва транзит қилиш бўйича мавжуд шартномалар шу йил охирида тугайди. Россия, Украина ва Европа комиссияси янги шартномани имзолаш уч томонлама учрашувларда имзоланиши муҳокама қилмоқда.
Сўнгги маслаҳатлашувлар 19 сентябрда ўтказилган.
Россия амалдаги шартномани узайтиришни таклиф қилмоқда. Украина эса янги шартнома тузишни талаб қилмоқда.
Ўз навбатида, "Газпром" раҳбари Алексей Миллер янги шартнома тузилишидан олдин "Нафтогаз" билан суд жараёни ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади. Россия концерни барча даъволарни бутунлай қайтариб олиш таклиф қилди.