ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди Кремл матбуот хизмати.
Суҳбат давомида давлат етакчилари Суриядаги вазиятни муҳокама қилди.
Путин ва Эрдоған Сурия ва Туркия ҳарбийлари ўртасида тўқнашувларни олдини олиш зарурлигини таъкидлади.
Россия президентининг сўзларига кўра, курдлар томонидан қўриқланадиган террорчилик ташкилотлари жангариларининг Суриядаги юзага келган вазиятдан фойдаланишига йўл қўймаслик лозим.
Иккала президент Сурияда сиёсий ечим жараёнини давом эттириш ва октябрь ойида Конституциявий кенгашни чақириш лозимлиги юзасидан фикр билдирди.
Суҳбат охирида Путин Эрдоғанни яқин кунларда Россияга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. Кремл турк томони таклифни қабул қилганлигини билдирди.