Бошдаги шох, тўқималар ўлими - смартфонлар чақирадиган касалликлар

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишКонцерт, посвященный Дню города в Москве
Концерт, посвященный Дню города в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Смартфонга узоқ вақт давомида битта кўз билан тикилиш кўз тўр пардаси таъсирчанлиги сезиларли пасайтиради, унинг қайта тикланиши учун эса бир неча дақиқа талаб этилади. Телефондан узлуксиз фойдаланиш организм учун бошқа жиддий оқибатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik, Альфия Еникеева. Уч йил муқаддам илк маротаба смартфондан кўп фойдаланган британиялик беморда вақти-вақти билан кўриш қобилияти йўқолиши кузатилган эди. Сал кейин мутахассислар гаджетлар қай тарзда кўрликни келтириб чиқариши мумкинлигини тушунтиришди. Телефондан узлуксиз фойдаланиш организм учун бошқа жиддий оқибатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Блюда - Sputnik Ўзбекистон
Доимий очлик ҳисси қайси хавфли касаллик аломати?

Бир кўздан жудо бўлиш

2016 йилнинг қиш фаслида Буюк Британияда бир йўла икки аёл кўриш қобилияти вақти-вақти билан йўқолиб қолаётганидан шикоят қилиб, шифокорларга мурожаат қилишади. Беморлар мамлакатнинг турли бурчакларида истиқомат қилар, аммо улардаги касаллик белгилари жуда ўхшашлиги аниқланади. Иккала ҳолатда ҳам кўриш қобилияти фақат бир кўзда ва 15 дақиқага йўқолар, бу ҳолат деярли ҳар куни такрорланган. Кўзни кўрикдан ўтказиш, жумладан, кўз тўр пардаси оптик когерент томографияси, бош МРТси ва "А" витамини миқдорини аниқлаш учун ўтказилган қон таҳлили наф бермайди. Барча кўрсаткичлар бўйича беморлар соғлом эди.

Врач-травматолог смотрит на рентгеновский снимок - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар асосан қайси касалликлардан вафот этишмоқда?

Кейинчалик маълум бўлдики, иккала аёл ҳам ҳар тун ёнбошлаган ҳолда қоронғида смартфон ёрдамида узоқ вақт мутолаа қилар экан. Аёлларнинг бир кўзи бундай ҳолатда ёстиқ билан тўсилган. Лондон шаҳри университети тадқиқотчилари ушбу ҳолатлар билан қизиқиб қолиб, кўрлик сабаби - ассиметрик ёруғлик адаптацияси эканлигини тахмин қилишади. Бошқача айтганда, битта кўз қоронғиликдан ёруғликка кескин ўтишга мослашган, иккинчиси эса мослашмаган эди.

Смартфонга узоқ вақт давомида битта кўз билан қарашга рози бўлган кўнгиллилар иштирокидаги тажрибалар олимлар тахминларини тасдиқлайди. Маълум бўладики, телефон экранига йўналтирилган кўз тўр пардаси таъсирчанлиги сезиларли пасаяр, унинг қайта тикланиши учун эса бир неча дақиқа талаб этиларди. Тажриба муаллифларига кўра, бу сингари бир томонлама кўрлик бир қарашда кўрингани каби безарар бўлмай, смартфондан фойдаланаётган вақтда дисплейга иккала кўз билан қараш мақсадга мувофиқ экан.

Тўқималар ўлими

Толедо университети (АҚШ) тадқиқотчилари фикрича, смартфон ва компьютерларга хос бўлган кўк ранг кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. Узоқ вақт таъсир ўтказадиган бўлса, у айниқса, кўз тўр пардасига зиён етказиши мумкин.

Рождественская продовольственная ярмарка во Владивостоке - Sputnik Ўзбекистон
Семизликка қарши курашувчи маҳсулот аниқланди

Агар инсон ҳар куни узоқ вақт ва айниқса қоронғида смартфондан кўз узмаса, ёшга доир макуляр дегенерацияни орттириб олиши мумкин. Бу касалликда кўзнинг тўрсимон тўқимаси марказий қисми — макулада — миллионлаб колбалар ва таёқчалар ҳалок бўлади. Бунда аввалига кишига тўғри чизиқлар тўлқинсимон бўлиб кўриниб, кейин мутолаа вақтида кўз айрим ҳарфларни илғай олмайди, сўнгра беморлар нигоҳлари қаршисидаги предметларни кўриш қобилиятидан маҳрум бўлишлари мумкин. Шу билан бир вақтда ёндан кўриш қобилияти сақланиб қолади.

Энсадаги шох

Австралиялик олимларнинг бир нечта ишларига кўра, смартфонлар бош чаноғидаги муайян суякларнинг ўсишини тезлаштиради. Гап шохсимон тиканлар ҳақида бормоқда. Бунда бошнинг жуда кўп эгилиши туфайли бош чаноқнинг орқа томонида суяк ўсиши бошланади.

Мужчина и женщина. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Олимлар аёллар билан баҳслашишнинг нега фойдаси йўқлигини тушунтиришди

Гап шундаки, аксарият одамлар, смартфондан фойдаланар экан, ўзлари билмаган ҳолда бошларини олдинга - экран томонга эгадилар. Бу ҳолатда тана оғирлиги умуртқадан бошнинг орқа томонидаги мушакларга тушади. Натижада пайларда суяк -яъни, шохсимон тиш ўса бошлайди. У нормал ҳолатда уч миллиметрдан ошмаслиги лозим. Бироқ 30 ёшгача бўлган кўнгиллиларнинг 41 фоизида (тадқиқот доирасида 1200 киши кўрикдан ўтказилган бўлиб, уларнинг 300 нафарини - 18 ёшдан 30 ёшгача ёшлар ташкил этган) шох ўлчами 10 миллиметрдан 31 миллиметргача эканлиги қайд этилди. "Шох"лар аксарият ҳолатларда эркакларда кўпроқ учраган.

Илгарилари бу каби суяк ўсиши ҳолатлари ҳаётининг каттагина қисмида оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланишга мажбур бўлган кекса кишиларга хос бўлган. Суяк ўсаётганда бош мунтазам оғриган, бўйин ва умуртқа соҳаларида ёқимсиз ҳиссиётлар сезилган. Аммо ёш кўнгиллиларда аниқланган шохсимон тишлар уларга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмаган. Ёши катта гуруҳларда суяк ўсиши ҳолатлари жуда кам учраган.

Толиққан мия

Рутгер университети (АҚШ) ходимлари тадқиқотларига кўра, смартфонлар мия фаоллигига ёмон таъсир кўрсатади. Агар иш вақтидаги танаффус мобил қурилмага тикилган ҳолатда ўтказилса, мия дам олмайди, унинг кейинги фаолиятдан маҳсулдорлик эса фақат ёмонлашади.

Девушка с жевательной резинкой - Sputnik Ўзбекистон
Сақичнинг фойда ва зарари ҳақида олимлар қандай фикрда

Тадқиқотчилар 414 талабадан 20та масалани ечишни сўрашган. Бу учун бир неча соат вақт ажратилган, орада фақатгина битта танаффусга рухсат берилган. Бўш вақтни телефон, компьютер ёки дафтарлар билан ўтказиш, шунингдек, танаффусдан воз кечиш ҳам мумкин эди.

Қўлларида смартфон билан дам олган кўнгиллилар берилган топшириқларни ҳаммадан ёмонроқ бажарганлар. Ўртача ҳисобда масалаларни ечиш учун уларга 19% кўп вақт талаб этилган, бундан ташқари улар масалаларни тадқиқотнинг бошқа иштирокчиларига нисбатан 20 фоиз камроқ ечишган, тажриба якунида эса ўзларини жуда ҳорғин ҳис этганлар.

Умуман олганда, тадқиқотчилар фикрича, смартфонларга тобелик (худдики гиёҳванд моддаларга ёки ўйинларга тобелик сингари) ҳақида гапиришга ҳали эрта. Демак-ки, гаджетларнинг организмга салбий таъсирини яхшилаш мумкин. Асосийси - улардан фойдаланишга ақл билан ёндашмоқ лозим.

Янгиликлар лентаси
0