Олимлар аёллар билан баҳслашишнинг нега фойдаси йўқлигини тушунтиришди

CC0 / Pixabay / Мужчина и женщина. Иллюстративное фото
Мужчина и женщина. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Швециянинг Каролинска институти олимлари аёлларни мунозарада енгиб бўлмасликни маълум қилишди. Бунга етарлича асослар мавжуд.

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Швециянинг Каролинска институти олимлари аёлларни мунозарада енгиб бўлмасликни маълум қилишди. Бунга уларнинг яхши ривожланган эпизодик хотираси сабабчидир.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, аёллар турли ҳодисаларнинг икир-чикирини яхши эслаб қолишади ва мунозара вақтида улардан “қурол” сифатида фойдаланишади.

Девушка просыпается - Sputnik Ўзбекистон
Москвада эрининг хурраги сабабли бразилиялик аёл жонлантириш бўлимига тушди

Мутахассислар аёллар ва эркакларнинг когнитив қобилиятларидаги фарқни аниқлаш мақсадида 1973 йилдан 2013 йилга қадар чоп этилган 617 та илмий ишни таҳлил қилиб чиқишган. Тадқиқотда жами 1,2 миллион киши иштирок этган.

“Тадқиқот натижалари аёлларда эпизодик хотира афзалликларга эгалини кўрсатди. Бу афзаллик ёдда сақлаб қолиш керак бўлган нарсаларга қараб ўзгаради”, - дея иқтибос келтиради тадқиқот муаллифларидан бири Мартин Асперхольм сўзларидан Daily Mail.

Олимлар таъкидига кўра, аёллар ҳаётидаги воқеаларни, жумладан, муайян сана, вақт ва ҳолатларни жуда яхши ёдда сақлашади. Бу эса уларга мунозаларда аниқ фактларни келтириб, устунликка эришишга кўмаклашади.

Қолаверса, аёллар юз тузилишларини ҳам яхши эслаб қолишади. Бироқ аёлларнинг макон хотираси чатоқроқ. Шунинг учун улар йўлда адашиб қолишлари ҳеч гап эмас.

Янгиликлар лентаси
0